Мутахассис маслаҳати” эшиттириши


ЁЗУВ КЕТАДИ Зикрулла Мусаев – қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис


Download 50.5 Kb.
bet2/3
Sana10.04.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1348336
1   2   3
Bog'liq
Мутахассис маслаҳати 02,05,2020

ЁЗУВ КЕТАДИ
Зикрулла Мусаев – қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис


Унинг гапи: - Цитруслар учун махаллий ўғитлардан ташқари минерал ўғитлардан суперфосфат, калий тузи, аммоний сульфат ва аммоний нитрат яхши натижа беради. Ўғитларни бериш меъёри ва муддати қўлланилаётган ўғит тури, тупроқ унумдорлиги ва ўсимлик ёшига қараб белгиланади. Азот асосан аммоний нитрат кўринишида икки марта: гуллашдан олдин 60% (мартда) ва гуллашдан кейин 40% (15 июндан кечиктирмай) берилади. Сульфат аммоний 1 марта эрта баҳорда, суперфосфат эса, кузда ёки қишда асосий ишлов бериш вақтида солинади. Ҳосилга кирган мандарин боғларини ўғитлашнинг тахминий меъёри қуйидагича N–120, Р–60 ва К–30кг/га. Кўчатлар ўтқазилгандан кейинги йилларда ўғитлар кўчат атрофига, 4 ёшидан бошлаб ўсимлик танасидан 15см масофада қаторнинг ҳар икки томонидан 1м кенгликдаги полоса бўйлаб берилади. Дарахтлар 7-8 ёшга етганда уларнинг умумий ривожланиш ҳажмига боғлиқ равишда ўғитлар қатор оралиғининг бутун эркин кенглиги бўйлаб берилади.
МУСИҚА
Бошловчи: Шу ўринда иссиқхонада маҳсулот етиштиришда намлик режимини бошқариш ҳақида ҳам аввал қисқача маълумот бериб ўтсакда, кейин яна мутахассис фикрини тингласак. Кўчатхона ва иссиқхоналарда, айниқса, тупроқ қатлами юпқа бўлган стеллажли иссиқхоналарда тупроқдаги намлик ҳаддан ташқари тез буғланади. Шунинг учун уларда тупроқ ва ҳаво намлигини ростлаб туриш муҳим аҳамиятга эга. Тупроқнинг нисбий намлиги тўла нам сиғимининг 70 % атрофида бўлиши ва ўсимликларнинг турига, ёшига ҳамда ривожланиш фазасига қараб 60 % дан 80-90 % гача ўзгариб туриши мумкин. Редиска, барра пиёз, сельдерей, карам кўчати ва мева тугиш даврига келган бодринг экини намга айниқса, талабчан.
Тупроқ ва ҳаво намлигини ростлаб туриш билан ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқариш тупроқда мўътадил даражада намлик бўлиши мева тугишнинг жадаллашувига ёрдам беради-ю, аммо гуллаш ва вегетатив органлар ўсишини секинлаштириб қўяди. Тупроқ ва ҳавонинг юқори даражада нам бўлиши ўсимликларнинг вегетатив органлари ўсишини кучайтиради, гуллаш ва мева тугишини сусайтириб қўяди.
Помидор етиштирилаётган иссиқхоналарда ҳавонинг нисбий намлигини 60–70% сақлаб туриш керак. Агар иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулот учун талаб қилинадиган нисбий намлик меъёри ушлаб турилса, замбуруғ касалликлари авж олмайди. Бундай пайтларда суғоришдан олдин ўсимликни профилактика мақсадида биологик фунгицидлар билан ишлов бериш ҳам яхши самара беради. Бу борада қўшимча маълумотларни суҳбатдошимиздан эшитсак.

Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling