Mutarjim: Umida Adizova


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana15.10.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1704089
  1   2
Bog'liq
Amina Shenlikug\'lu- Nasroniy atirguli



Nasroniy atirguli 
Mutarjim: Umida Adizova 
Amina Shenliko’g’lu 
Azon.uz 
So'zboshi 
Кўҳна даврларнинг инсонлари билан ўзимизни солиштирсак, мақташга арзигулик ҳеч 
нарсамиз йўқлигига гувоҳ бўламиз. 
Улардан ортиқроқ ўлдиряпмиз! 
Улардан кўпроқ жанжал кўтаряпмиз! 
Улардан анча қолоқмиз! 
Бошқа динларнинг вакиллари, яъни бутун дунё билан аслида қариндошмиз. Баримиз 
илк инсоннинг авлодларимиз. Шундай экан, қайси динга эътиқод қилишимиздан 
қатъи назар, бир-биримизга туҳмат тошларини отмаслигимиз, бир-биримизга ғов 
бўлмаслигимиз, бошқаларнинг яшаш ҳуқуқини чекламаслигимиз даркор. 
Бир халқнинг уч-тўрт вакили хатога йўл қўйса ва бу хатонинг бадали бутун бошли 
халқдан сўраладиган бўлса, инсонийликдан оғиз очиш мумкинми?.. 
Бошқа динларнинг вакиллари билан бир ота-онадан тарқалганмиз. Бир-биримизни 
ўз динларимизга чақиримиз мумкин, бироқ бу чақириқ жавобсиз қолса, бир-
биримизни шундоқлигимизча қабул қилишга мажбурмиз. 
Бу китобни ўқиб битирмай туриб у ҳақида фикр билдириш учун ё нохолис, ёки жоҳил 
бўлиш керак... 
* * * 
Бизга қилинган ҳақоратлар учун ўч олишни ўйламай, қизиқувчиларга фойдаси тегар 
деган илинжда “Насроний атиргули”ни қаламга олдим. 
Баъзи дўстларим ўқиб кўришди, “Бу роман мавзу нуқтаи назаридан янгилик 
бўлибди", – дея фикр билдиришди. Буни эзгу тилак сифатида қабул қилиб, 
дўстларимга ташаккур изҳор этаман. 
Мазкур асарни ёзишда ёрдам берган, “Иегова гувоҳлари” сафидан мусулмонликка 
қайтган Жамилага ва Ойнур Бебекка, “Бу мусулмонларга кўзгу тутгулик роман 
бўлибди”, – дея мақтаган филолог-ёзувчи Яшар Қоплонга ҳам чуқур миннатдорчилик 
билдираман. 


Nasroniy atirguli 
Mutarjim: Umida Adizova 
Amina Shenliko’g’lu 
Azon.uz 
Ушбу китобнинг таъсирли бўлиши учун ҳар доимгидек Ас-Сомеъга мурожаат қилдим. 
Мурожаатим У ва менинг орамда қолади... 
Амина Шенликўғлу, 
2000 йилнинг 1 апрели, Истанбул 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling