Музейлар – тарих кўзгуси


VI.2.3. Ўзбекистонда музейларнинг ривожланиши


Download 69.67 Kb.
bet3/4
Sana24.12.2022
Hajmi69.67 Kb.
#1055352
1   2   3   4
Bog'liq
muzejlar tarikh kzgusi

VI.2.3. Ўзбекистонда музейларнинг ривожланиши.
Ўзбекистонда музейлар XIX асрнинг II ярмидан ташкил топа бошлади.Чор ҳукумати Туркистон ўлкаси халқ оммасига миллий жиҳатдан ўзини англаши учун имкон бермас, чунки улар орасида тарихий билимларни кенг ташвиқот қилиш ва улар эътиборини қадимги ёдгорликлар қимматига жалб этиш чоризмнинг мустамлака сиёсатига путур етказади, деб ҳисоблардилар.Лекин ўрта Осиёни ўз мустамлака мулки деб билган чоризм беқиёс бойликларни ўзлаштириш учун Туркистонни илмий асосда ўрганиш зарурлигини яхши тушунарди.
Илмий жамиятлар, Туркистон ўлкасининг рус тадқиқотчи олимлари, айрим шахслар, айрим муассасалар ўз фондларини Туркистон ўлкаси минералогияси, зоологияси, нумизматикаси, этнографияси, флора, фауна дунёсига оид ажойиб коллекциялар билан тўлдириб олдилар.
Шу муносабат билан тарқоқ коллекцияларни бирлаштириш ва уларни Петербургга жўнатиш учун саралаш маркази лозим бўлиб қолди.Бунинг учун энг қулай Марказ музей ҳисобланиб, ўлкада музей ташкил этиш масаласи кўтарилди. Жумладан, А.П.Федченко Туркистон генерал –губернаторига тайёрланган ахборотда “Туркистонни муваффақиятли ривожлантириш учун у билан асосли равишда танишиб чиқиш керак, музей эса бунинг энг яхши воситасидир”, деб ёзган эди.
Шундай қилиб, А.П.Федченко, И.В.Мушкетов, В.Ф.Ошанин, В.В.Бартольд ва бошқалар Туркистонда музейлар қурилишининг ташаббускорлари бўлдилар.
1876 йили биринчи бўлиб Тошкент музейи (Ҳозирги Ўзбекистон тарихи давлат музейи) очилди.Шу пайтдан эътиборан, Ўрта Осиёда бош музейнинг мавжудлиги расман тан олинди.Бирин – кетин Табиат музейи (Ҳозирги Ўзбекистон Табиат музейи ), Самарқанд халқ музейи (1896 й,ҳозирги Акмал Икромов номидаги Ўзбекистон халқлари маданияти ва санъати тарихи музейи), Фарғона халқ музейи (1899 й, ҳозирги Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи ) ва бошқа музейлар ташкил этила борди.
Музейларда хар хил аралаш – қуралаш экспонатлар бўлиб,этнография,техника, табиат тарихи, археология, нумизматика, қишлоқ хўжалиги, маҳаллий қурол – яроғлар, ип газламалар, китоблар, ёзув қуроллари, лойдан ишланган ҳайкалчалар,
маҳаллий қоғоз ва ипак намуналари,аёллар безаклари, тумор каби турли туман маиший буюмларгача қўйилган эди.Музей фондлари тасодифан тўпланган хар хил коллекциялардан иборат эди.XX асрнинг 20 йилларидан турли соҳадаги музейлар ташкил этила бошлади.Музейлар ва маданият ёдгорликлари давлат иҳтиёрига ўтказилиб,муҳофаза қилина бошланди. Илмий экспедитциялар уюштирилиб, музей учун коллекциялар тўплаш иши йўлга қўйилди,кўплаб музейлар ташкил этилди.
1973 йили Ўзбекистонда турли йўналишдаги 30 та музей шу жумладан, 4 та тарихий,4 та мемориал ва 15 та ўлкашунослик музейи бўлган.Тошкент шаҳри ва Тошкет вилоятида 10 та Самарқанд ва Фарғонада 5 тадан, Андижонда 4 та музей иш олиб борган. 1980 йилга келиб эса Республикада музейлар сони 33 тага етди. Томошабинлар сони ҳам 3,7 млн кишига кўпайди. (
Download 69.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling