нарсаларни албатта эплайди», деб ѐзган эди. Мен
бу фикрга
«пастдан юқорига чиқиш эса ҳеч качон
осон бўлмайди», деган жумлаларни илова қилишни
истардим.
Сизга такрор уқтираман: матнларни доимо
баланд овозда ўқинг!
Гомернинг «Илиада»сига қайта ҳаѐт бағишлаган
Шлиман айнан шундай усул билан ўнта
тилда
чиройли сўзлашишни ўрганган эди. Хуллас, бу
синовдан муваффақиятли ўтган усул. Бошқа
йўлларни қидириб вақт йўқотишингизга ҳожат йўқ.
Ва тўғри нафас олишни ҳам унутманг. Ҳа, ҳа, мен
шуни ҳам айтмоқчи эдим. Чет тилида сўзлашаѐтган
вақтингазда нафас олишингиз ҳам бегоналашади.
Нутк аъзолари ўзгача ҳаракат қилаѐтгани учун
ўпкадаги ҳаво оқимининг йўналиши ҳам ўзгаради.
Сиз одатдагидан бошқачароқ нафас ола бошлайсиз.
Шу туфайли ҳам аввалига ўзингазда чарчоқ ва бироз
ҳансирашни ҳис қиласиз. Вақтлар ўтиб бу ҳам ўтиб
кетади
ва
айтиш
мумкинки,
чет
тилида
сўзлашаѐтган пайтингизда
чет элликлардай нафас
ола бошлайсиз.
Яна бир гап. Биринчи қадамни қўйишда
шошмаслик ва эҳтиѐт бўлиш даркор.
Сўзларни
бутунлигича талаффуз қилишга қийналяпсизми?
Унда уларни ўзок ва қўшимчаларга бўлиб талаффуз
килинг. Чиройли талаффуз қилаѐтганингизга
ишончингиз комил бўлгачгина, бутун сўзни
такрорланг.
Ўз исботини топган яна бир ҳақиқат шуки,
сўзларни илк даврларда қандай талаффуз килсангиз,
улар бутун умр хотирангизда шундай муҳрланади.
Ииллар ўтиб,
юксак даражаларга эришган
такдирингизда ҳам йўл қўйилган
илк хатоларни
тузата олмаслигингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: