Сополимерлаш усули.
Сополимерлаш реакцияси механик аралаштиргич, термометр ва қайтар совутгич билан жиҳозланган колбада олиб борилди. Колбага мономерларнинг керакли миқдори, эритувчи ва инициатор солиб ҳосил қилинган реакцион аралашма15 – 20 дақиқа азот гази билан ҳаво кислородидан тозаланди. Сўнгра колба-реактор 243К ҳароратли термостатга жойлаштирилиб керакли вақт давомида азот ўтказиб турган ҳолда қиздирилди. Мўлжалланган вақт ўтгач колбада ҳосил бўлган гель чиқариб олиниб реакцияга киришмай қолган мономерлар аралашмаси ва қуйи молекуляр бошқа компонентлардан тозалаш учун бир неча марта этил спирти билан ювилди. Шу усул билан олинган чокланган сополоимер– гель аввал хона ҳароратида, сўнгра қуритиш шкафида массаси ўзгармай қолгунча қуритилди.
Гель-фракция олинган полимерни дистилланган сув билан узоқ ювиш орқали ажратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |