Нақд пулсиз маблағларнинг берилиши ҳисоби. Ҳисобдор шахслар аванс ҳисоботи


Download 33.26 Kb.
bet1/3
Sana27.03.2023
Hajmi33.26 Kb.
#1298544
  1   2   3
Bog'liq
AMALIY BUXGALTERIYA ESSE


Нақд пулсиз маблағларнинг берилиши ҳисоби. Ҳисобдор шахслар аванс ҳисоботи
Бозор иқтисодиёти шароитида халқ хўжалигини ривожлантиришнинг энг мухим омилларидан бири - пул айланишини тўғри ва аниқ ташкил қилишдан иборат, чунки бозор иқтисодиёти товар-пул муносабатларининг ҳолати ва тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир. Корхона ва ташкилотлар ўзларининг хўжалик фаолиятлари жараёнида доимо бир-бирлари билан алоқада бўладилар. Улар ўртасида товар айирбошлаш жараёни пул ва пулли ҳисоб-китоблар ёрдамида амалга оширилади. Товар айирбошлашнинг ўзи эса пул айланишининг моддий асоси бўлиб ҳисобланади, унинг асосида бошқа пулли муносабатлар вужудга келади. (солиқ органлари, пенсия фонди, банк муассасалари ва бошқалар). Пулли муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулли ва нақд пулсиз пул айланишига бўлинади.
Чакана савдо ва аҳолига пуллик ҳизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пулли айланишга коммунал хизматлар учун тўловлар, маиший ҳизматлар учун тўловлар, ишчи ва хизматчиларга иш хақи ва ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун олинган кредитларни қайтариш ва бошқа тўловлар киради. Нақд пул айланиши умумий пул оборотининг тахминан 10 фоизини ташкил этади.
Халқ хўжалигида бўладиган пул айланишининг 80-90 фоизини нақд пул ишлатмасдан, нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, корхона ва ташкилотларнинг товар айирбошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялар бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини бир ҳисобварақдан иккинчи ҳисобвараққа ўтказиш орқали амалга оширилиши тушунилади. Нақд пулсиз пул айланиши ялпи ижтимоий маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида содир бўладиган муносабатларини ўзида акс эттиришига кўра икки кисмга бўлинади:
1. Товар операциялари бўйича пул айланиши.
2. Молиявий мажбуриятлар бўйича пул айланиши.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 13.04.2020 йилда рўйхатдан ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Банклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:
мемориал ордер;
тўлов топшириқномаси;
шаклдаги тўлов талабномаси;
инкассо топшириқномаси;
мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза.


Download 33.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling