Nakladnoy chiqarish


Download 44.31 Kb.
bet3/5
Sana19.02.2023
Hajmi44.31 Kb.
#1214186
TuriОтчет
1   2   3   4   5
Bog'liq
Mustaqil ish

Хинолонлар таъсири:

  • Бактериостатик ва бактерицид таъсир кўрсатади.

  • Бактерияларнинг препаратга чидамлилиги жуда тез ривожланади (гоҳида даволаш бошлангандан бир неча кун ўтганда).

  • Препарат ичакда яхши сўрилади, асосан наҳорга, лекин тўқималарга ёмон тақсимланади.

Хинолонлар таъсири:

  • Фақатгина сийдикда юқори концентрация ҳосил қилади. Буйрак орқали чиқарилгани учун.

  • Асосий қўлланилиши — хинолонларга сезгир ичак таёқчаси, протейлар ва бошқа микроорганизмлар билан чақирилган сийдик чиқариш йўли инфекцияларида.

Ножўя таъсирлари:

  • Диспепсик бузилишлар,

  • Аллергик реакциялар,

  • Фотодерматозлар,

  • Кўришнинг бузилиши (кўриш ўткирлигини пасайиши, ёруғликдан қўрқиш)

  • Бош оғриғи,

  • МАТ қўзғалиши (тутқаноқ бўсағасини пасайиши)

Қарши кўрсатмалари:

  • Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишларида.

  • Препаратни биринчи 3 ойликдаги ҳомиладор аёлларга ва 2 ёшгача бўлган болаларга тайинлаш мумкин эмас.

Хинолон препаратлари : 1.Интетрикс 2.Хинозол 3.Энтеросептол 4.Хиниофон 5.Интестопан
6. Нитрооксалин 7.Налидекс кислота 8.Пипемидин кислота 9.Оксолин кислота 10.Циноксацин
Фторхинолонлар: Хинолонлар кимёвий структурасига фтор киритиш орқали уларнинг таъсир доирасини жуда кенгайтиришга эришилган.Натижада фторхинолонлардан содда жониворлар ва аралаш инфекцияни даволашда қўлланилиш имкони яратилди,дозани коррекция қилиш орқали бактериостатик,бактериоцид ва протозойларга қарши эффект олиш мумкин.
Фторхинолонлар таснифи:Структурадаги фтор сонига кўра фторхинолонлар қуйидагича таснифланади:
Монофторхинолонлар-таркибида битта фтор атомини сақловчилар: Норфлоксацин,Эноксацин,Пефлоксацин,Офлоксацин,Ципрофлоксацин,Руфлоксацин.
Дифторхинолонлар -таркибида иккита фтор атоми сақловчи препаратлар:Ломефлоксацин,Спарфлаксацин.
Трифторхинолонлар-таркибида учта фтор атомин сақловчилар: Тосуфлоксацин, Флероксацин. Левофлоксацин.
Тетрафторхинолонлар-таркибида тўртта фтор атомини сақловчилар : Гатифлоксацин, Гемифлоксацин, Грепофлоксацин, Моксифлоксацин.

Download 44.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling