Наманган Давлат универсиетети талабаларнинг малакавий амалиётини ўтказиш тўғрисида


Download 38 Kb.
Sana13.12.2022
Hajmi38 Kb.
#999250
Bog'liq
Педагогик амалиёт учун шартнома янгиси


Наманган давлат университети талабаларнинг педагогик амалиётини ўтказиш тўғрисида

Ш А Р Т Н О М А

Наманган шаҳри “_____” _________ 20_ й


Низом асосида иш юритувчи Наманган давлат университети ректори п.ф.д. проф С.Т.Турғунов бир томондан ва низом асосида иш юритувчи ______________________________________________________ раҳбари ____________________________________ иккинчи томондан Наманган давлат университети Математика факультети Амалий математика ва информатика йўналиши талабаларини педагогик амалиёт раҳбари _________________________ раҳбарлигида 20__ йил ________дан 20__ йил _________гача педагогик амалиёт ўтказиши тўғрисида ўзаро келишдилар.


I. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1.1. Педагогик амалиёт бошланишидан аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши (ихтисослиги), амалиёт ўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган ташкилот рахбарига маълумот бериш;
1.2. Амалиёт раҳбари этиб, тажрибали профессор, доцент ва ўқитувчилардан тайинлаш;
1.3. Фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, таълим ва жамоат муассасасида иш юритиш ҳамда уни илмий ташкил қилиш ҳақида амалиёт объектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассислар маърузасини ташкил қилиш;
1.4. Амалиёт объектларини амалиёт дастурлари билан таъминлаш;
1.5. Амалиёт объектларидаги амалиётни ташкил этиш тартиби ва ўтказилиш муддати ҳамда мазмунини назорат қилиш.


II. АМАЛИЁТ ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАШКИЛОТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Талабалар амалиётини амалиёт дастури ва мазкур шартномага мувофиқ ташкил қилади ва ўтказади;
2.2 Амалиёт дастурига мувофиқ талабалар амалиёт ўтказишининг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлайди ;
2.3 Амалиётчи талабалар педагогик амалиётни университет томонидан белгиланган муддатларда ўтказишлари учун шароит яратади;
2.4 Талабаларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;
2.5 Амалиётчи талабага курс иши ва малакавий амалиёт билан боғлиқ материаллар йиғишда ёрдам кўрсатади;
2.6 Амалиётчи талабага ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар беради,зарур бўлган ҳолларда уларни меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўргатади ва бу ҳақда ҳужжатлар расмийлаштиради;
2.7 Амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини таъминлайди ва назорат қилади;
2.8 Яқин атрофда жойлашган таълим муассасасига биргаликда ташрифлар ўтказади;
2.9 Зарур бўлган ҳолларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга амалиёт ўтказилаётган таълим муассасаси раҳбарнинг буйруғи билан жазо чоралари кўради ва бу хақда университет ректорига хабар қилади;
2.10 Амалиёт ўтаётган талабалар амалиёт объектида бахтсиз ҳодисага учраган ҳолда тўла жавобгарликни олади.
III. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
3.1. Ўқув юртининг низомига мувофиқ кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда шартнома бекор қилиниши мумкин;
3.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки томон вакиллари иштирокида амалга оширилади;
3.3. Шартнома ҳар икки томоннинг имзоси қўйилган кундан бошлаб кучга киради;
3.4. Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолари қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
V. ШАРТНОМА МУДДАТИ
4.1. Шартноманинг амал қилиш муддати 20___ йил _________дан 20___йил________гача.
ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
Наманган шаҳар, Уйчи кўча, 316 __________________________________
Наманган давлат университети __________________________________
(амалиёт ўтказиш жойи)
Ректор: _________________ директор _________________________________
п.ф.д проф С.Т.Турғунов _________________________________
Download 38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling