Наманган давлат унивeрситeти Информатика кафeдра доценти


Download 28.5 Kb.
Sana11.01.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1088417
Bog'liq
tariz uslubiy qullanma ички


Наманган давлат унивeрситeти Информатика кафeдра стажёр - ўқитувчиси С.Т.Настиновнинг амалий машғулотлар учун яратилган “Нокоррект ва тескари масалалар” номли ўқув қўлланмасига Олий математика кафедраси доценти, п.ф.д., Ҳ.Нажмиддиновадан


ТАҚРИЗ

Ушбу ўқув қўлланма 5130200- Амалий математика (соҳалар бўйича) учун тасдиқланган ўқув режа асосида ёзилган бўлиб, 5130100-Математика йўналиши учун ҳам мўлжалланган.


Ўқув қўлланма ўн бешта бобдан иборат бўлиб, математик анализ ва алгебранинг тақрибий усуллари, оддий дифференциал тенглама учун Коши ва чегара масалалари, интеграл тенгламани тақрибий ечиш усулларнинг Mathcad ва Maple тизимида ишланган мисоллар намуналари, ҳисоблаш экспериментлари ечимларнинг график тасвирлари келтирилган.
Ҳар бир амалий машғулот учун мавзунинг мақсад ва вазифалари, мисолларни Mathcad ва Maple тизимилари ёрдамида ечиш намуналари, индивидуал топшириқлари тўплами берилган. Мисолларни ечиш учун наъмунаси фойдаланувчига мавзуни чуқурроқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Амалий машғулотлар жараёнида қўлланмадан фойдаланиш учун муаллифлар томонидан мавзуларга оид топшириқлар таклиф этилган.
Ўқув қўлланмада талабаларни бажариши лозим бўлган мустақил ечишларни ва мисолларни хориж адабиётларидан олинган. Ўқув қўлланма амалдаги фан дастурлари асосида ёзилганлиги ва талаб даражасида тайёрланганлигини ҳисобга олиб, амалда фойдаланиш ва расмий нашриётда чоп этишга тавсия этаман.
Нам ДУ “Олий математика”
кафeдраси доценти, п. ф. д: Ҳ. Нажмиддинова

Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling