Наманган Давлат университети талабаларнинг малакавий амалиётини ўтказиш тўғрисида


Download 31.04 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi31.04 Kb.
#1404309
Bog'liq
Шартнома ишлаб чикариш


Наманган Давлат университети талабаларнинг ўқув малакавий амалиётини ўтказиш тўғрисида


Ш А Р Т Н О М А


Наманган шаҳри “__” _________ 2023 й.

Низом асосида иш юритувчи Наманган давлат университети ректори С.Т.Турғунов бир томондан ва низом асосида иш юритувчи____________________________________________________________ ташкилот раҳбари иккинчи томондан Наманган Давлат университети Табиий фанлар факультети география таълим йўналиши 4-курс талабаларини малакавий амалиёт раҳбарлари __________________________________________________ 2023 йил __ ___дан __ ___гача малакавий амалиёт ўтказиш тўғрисида ўзаро келишдилар.




I. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1.1. Малакавий амалиёт бошланишидан аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши (ихтисослиги), амалиёт ўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган ташкилот рахбарига маълумот бериш;
1.2. Амалиёт раҳбари этиб, тажрибали профессор, доцент ва ўқитувчилардан тайинлаш;
1.3. Фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, таълим ва жамоат муассасасида иш юритиш ҳамда уни илмий ташкил қилиш ҳақида амалиёт объектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассислар маърузасини ташкил қилиш;
1.4. Амалиёт объектларини амалиёт дастурлари билан таъминлаш;
1.5. Амалиёт объектларидаги амалиётни ташкил этиш тартиби ва ўтказилиш муддати ҳамда мазмунини назорат қилиш.


II. АМАЛИЁТ ЎКАЗИЛАДИГАН ТАШКИЛОТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Талабалар амалиётини амалиёт дастури ва мазкур шартномага мувофиқ ташкил қилиш ва ўтказиш;
2.2. Амалиёт дастурига мувофиқ талабалар амалиёт ўтказишниниг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлаш;
2.3. Амалиётчи талабалар ишлаб чиқариш амалиётини университет томонидан белгиланган муддатларда ўтказилиши учун шароит яратиш;
2.4. Талабаларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини бериш;
2.5. Амалиётчи талабага тадқиқот иши ва ишлаб чиқариш амалиёти билан боғлиқ материаллар йиғишда ёрдам кўрсатиш;
2.6. Амалиётчи талабага ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш, зарур бўлган ҳолларда уларни меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўргатиш ва бу ҳақда ҳужжатларни расмийлаштириш;
2.7. Амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш ва назорат қилиш;
2.8. Зарур бўлган ҳолларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга амалиёт ўтказилаётган муассаса раҳбарнинг буйруғи билан жазо чоралари кўриш ва бу ҳақида университет ректорини хабардор қилиш;
2.09. Амалиёт ўтаётган талабалар амалиёт объектида бахтсиз ҳодисага учраган ҳолда жавобгарликни олиш


III. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
3.1. Ўқув юртининг низомига мувофиқ кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин;
3.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки томон вакиллари иштирокида амалга оширилади;
3.3. Шартнома ҳар икки томоннинг имзоси қўйилган кундан бошлаб кучга киради;
3.4. Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳал этилади.


IV. ШАРТНОМА МУДДАТИ
4.1. Шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил 3
Апрелдан 2023 йил 20 майгача.


ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ

Наманган шаҳар, бобиршох куча 161 ___________________________________


Наманган Давлат университети ___________________________________
(амалиёт ўтказиш жойи)
Ректор С.Т.Турғунов Раҳбар___________________________
___________________________________
Download 31.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling