Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
1) замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион
лойиҳаларни таълим тизимига жорий этиш;
2) ижтимоий шериклик механизмини мустаҳкамлаш ва кучайтириш;
3) таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек
малакали профессионал педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш;
4) ўқитиш усулларини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига
индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш;
5) профессионал
таълим
жараёнини
ташкил
этишда
ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасида ҳамда халқаро бозорда талаб катта
бўлган мутахассисликлар бўйича йирик тижорат ташкилотларини жалб қилиш;
6) ўқувчиларнинг билим олишга бўлган мотивациясини ошириш
мақсадида ҳамда қизиқишлари ва талабларини эътиборга олган ҳолда юқори
синфларда мажбурий ва танлов асосидаги фанларни жорий қилиш;
7) таълим
шакллари
ва
усулларининг
мослашувчанлиги
ва
ўзгарувчанлигини таъминлаш;
8) коллеж битирувчилари учун касбга яқин маълумотга тайёрловчи турли
қўшимча имкониятлар яратиб бериш. Бунда ўқувчи танлаётган олий ўқув
юртидаги касб йўналиши, касб-ҳунар коллежидаги эгаллаган касбга яқин
бўлиши керак;
9) таълим муассасаларининг ахборот очиқлиги асосида профессионал
таълим сифатини баҳолаш ва доимий жамоатчилик мониторинги механизмини
жорий қилиш, ҳудудларда сертификатлаштириш ва касб-малака тоифаларини
берувчи интеграллаштирилган марказларни ташкил этиш;
10) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш қамровини
кенгайтириш:
хорижий
ва
маҳаллий
олий
ўқув
юртлари,
нодавлат
университетларга талабаларни ўқишга қабул қилиш квоталарини мустақил
равишда белгилаш имконияти билан ОТМлар сонини кенгайтириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |