Наманган мухандислик педагогика институти


Download 1.05 Mb.
bet11/43
Sana16.06.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1509201
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43
Bog'liq
443e434bedb560a7da76eec767f7adaa Психология (Муаммоли маъруза матни)

Таянч сўз ва иборалар:

Ҳаракат, саъи-ҳаракат, фаолият, интериоризация, экстериоризация, етакчи фаолият тури, ўйин, меҳнат, таълим, малака, кўникма.




А д а б и ё т л а р.



  1. Асмолов А. Г. Деятельность и установка. М. Изд. МГУ 1979

  2. Леонтьев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. М.1979.

  3. Абульханова-Славская К. А. Деятельность и психология личности. М.1980.

  4. Казаков В. Г.Психология. М1989, 55-68 бетлар.

  5. Немов Р.С. Психология. М.1990.

  6. Умумий психология, А. В. Петровский тахр. Т.1992, 97-134 б.



5-МАъруза. Ўқув ва меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятлари.

Режа:




  1. Ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим мазмунига қўйилаётган долзарб муаммолар ва вазифалар.

  2. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчи талабалар ўқув фаолиятининг хусусиятлари.

  3. Ўқитувчи ва талаба ҳамкорлиги - таълим самарадорлиги омилидир.

Истиқлол шарофати билан республика халқ таълими миллий олий, ўрта махсус таълим тизимида ўқитиш ҳамда тарбиялаш иши мазмуни ва шақлини такомиллаштиришга қаратилган бир қанча қарорлар, низомлар, қонунлар, концепциялар ишлаб чиқилди. Бу хужжатлар умумтаълим ва касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида узлуксиз таълим-тарбия беришда уйғунликни таъминлаш вазифаларини энг долзарб муаммо эканлигини кўндаланг қилиб қўйди. Бугунги ислоҳотлар даври ўқитишнинг самарали усулларини яратишни, ўқитувчи ва талабалар ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтиришни, инсон шахсини шақллантиришда тарбиянинг етакчилигини таъминлашни, ўқувчи ва талабаларнинг ёш хусусиятларини, миллий хис туйғуларини эътиборга олиб тарбиявий, таълимий тадбирларни амалга оширишни тақозо қилмокда. Бундан ташқари ривожланиш сари жадал бораётган ҳозирги кундалик ҳаётимиз бу соҳа вакиллари олдида ҳал қилиниши лозим бўлган янгидан-янги вазифаларни қўймоқда. Бу ҳақда мамлакатимиз президенти И. А. Каримов ўзининг кейинги асарларидан бири "Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда" китобида шундай дейди: "Мамлакатимиз келажаги учун Олий Мажлиснинг IX сессиясида қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурнинг амалга оширилиши жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу дастурни бажариш учун жавобгар кишилар олдига мен қуйидаги вазифаларни қўймоқчиман:


Биринчидан, янги ўқув йили бошлангунга қадар таълим тизимида мазкур тажриба қандай ўтаётганини ва унинг дастлабки натижаларини чуқур таҳлил этиб, таълим андозалари, ўқув режалари ва дастурлари мазмунига ислохотларнинг бош мақсадидан келиб чиққан ҳолда, яъни янги авлодни камол топтиришга қаратилган зарур тузатиш киритиш даркор.
Иккинчи, янги дарсликларни замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлашни алоҳида казорат остига олиш зарур.
Учинчи, юқори малакали педагогик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Кадрлар тайёрлашнинг сифати, эркин фикрловчи шахс – фуқарони камол топтириш, эртага синф хоналари ва аудиторияларда кимлар дарсда сабоқ беришига боғлиқ.
Умуман, ислоҳот йилларида биргина ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун 86 та янги мухандис-педагог йўналишлари бўйича 50 мингдан ортиқ педагог кадрлар тайёрлаш лозим бўлади.
Тўртинчи, ихтисослашган қурилиш трестлари тузишни ниҳоясига етказиш, барча зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва дастурда белгиланган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини фойдаланишга топшириш ишларини тўла ҳажмда бажариш лозим.
Жорий 2000 йилда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳари замонавий талабларга жавоб берадиган янги турдаги ўқув юртлари билан таъминланиши учун 180 та янги касб-ҳунар коллежи ва 15 та академик лицейни қуриб фойдаланишга топшириш лозим.
2005 йилга қадар биз республикамизда 1611 та касб-ҳунар коллежи ва 181 та академик лицейдан иборат бўлган ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртларининг замонавий тармоқларини бунёд этишимиз керак. Бу 9 синфларни битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мактабларига тўла қамраб олишни таъминлайди."
Кўрсатилган бу вазифаларни муваффакиятли бажариш энг аввало асосий вазифа ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро таъсир, дарс самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни қай даражада тушунилишига ва ҳаётга тадбиқ қилинишига боғлиқ. Бу жараён ўқувчиларни фан асослари билан таништириш, уларда маҳорат ва малакалар ҳосил қилиш, илмий дунёқарашни шақллантириш, ўқишда, мулоқот ва меҳнат фаолиятидаги психик жараёнлар ва мустақил фикрлашни ривожлантиришга қаратилган бўлиши талаб қилинмоқда.
Санаб ўтилган бу вазифаларни муваффақиятли бажарилиши шунингдек ўқув-тарбия жараёнларини ҳар томонлама ўйлаб кўрилган ҳолда вазиятни топиб, ўзаро таъсир ўтказиш, ўқув жараёнини жадаллаштириш, педагогик психологик нуқтаи назаридан қараганда оптималлаштиришга боғлиқдир.
Таълим жараёнини оптималлаштириш умумтаълим ва ҳунар-таълими тизимида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини илмий асосда ташкил қилишни муҳим тамойили ҳисобланади.
Таълим тўғрисидаги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълимнинг конкрет масалаларига қаратилган қатор муаммоларни ҳал этишни талаб қиладики, булар таълим-тарбия ишининг заруриятидан келиб чикади.
"Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий - ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз зарур", - дейди И. А. Каримов.
Янги турдаги ўқув юртларида таълим ишини ташкил қилиш, ўқитиш услубларини, шақл ва воситаларини танлаш соҳасида нафақат ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари ва дастур талабларини ҳисобга олишни, балки ўқув юртининг қаерда ташкил этилганлиги, жойлашган худуднинг қайси конкрет касб эгаларига эҳтиёжи катта эканлиги, унда ишлайдиган ўқитувчиларнинг махсус тайёргарлиги, моддий техник имкониятлари қандайлигига ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳам олий ўқув юртини янги тамомлаб чиққан ўқитувчига ҳам, мактабда ишлаш тажрибасига эга бўлганларга ҳам юксак талаблар қўйиш керакки, улар ўз устларида ишлаш, билим ва маҳоратларини замон талаби асосида қараб чиқишга мажбур бўлсинлар.
Шунинг учун таълимнинг турли шақлларини яна бир бор эслаб кўрмоқ керак. Ўша шақлларнинг қайси бири предмет мазмунига ҳамда ўқитувчи тарбия жараёнининг ташкилотчиси сифатида, унинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талабларига қай даражада мувофиқ келишига қараб ўрганиб чиқилиши лозим. Аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик жараён сифатида таълим моҳиятини янада чуқурроқ тушуниш учун ўқитувчи ўзи ўқитадиган предмет мазмунини пухта ўзлаштириб олиши, таълимнинг мақсади, вазифаси ҳамда ташкилий ишларини билиши ҳамда уни қуйидаги ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олиши керак:

  1. Фанни ўқитиш. Бу ҳар қандай ўқув юртида ўқитишни тўғри ташкил этиш учун зарур бўлган биринчи хусусиятдир. Ўқитувчи ўз фанини, ўқитиш услубини, дастурини, мақсади ва ҳар бир синфда амалга ошириладиган таълим вазифасини яхши билмоғи керак.

  2. Дарс-ўқитишнинг асосий шақли. Дарсни кўрсатма воситаларисиз ва кўрсатма воситаларини қўлланиб ўтиладиган дарсга аудиовизуал воситалардан фойдаланиши ҳамда ўтказиладиган дарсга, машиналар ёрдамида таълим бериб ўтиладиган дарсга ажратиш мумкин. Лекин дарслар қай аҳволда ташкил қилинмасин барибир уни ўқитувчисиз ўтказиб бўлмайди. Ўқитувчининг ўқувчилар билан бевосита жонли мулоқотга киришиши болаларнинг билиш соҳасидаги фаоллигини ҳамда уларнинг ўқув фаолиятидаги мустақиллигини рағбатлантиради, улардаги ҳис-туйғу ва характерини шақллантиради. Бироқ, ҳозирги замон таълим тизимини унда фойдаланиладиган аудиовизуал техникаларсиз, кўрсатмаликсиз, материални ўтиш ва назорат қилиш пайтида машина элементларини киритмасдан, ўқувчиларни машина билан мулоқотга киришишини таъмин этмасдан ўқитишни тасаввур қилиб бўлмайди.

  3. Бу ҳар доим мулоқотга киришиш бўлиб, унда томонлар ўз ролларини алмаштириб турадилар. Ўқитувчи таълим жараёнида доимо тескари алоқа мавжуд эканлигини, таълимда қадамба-қадам давом этадиган тескари алоқанинг бир қанча хилларидан фойдаланиш зарурлигини ёдда тутиши зарур. Тўғри тушунишни текшириш мақсадидаги тескари алоқа, муддати кечиктирилган тескари алоқа (уй вазифаси), прогноз қилинадиган, келишилмайдиган ёки қаршилик билдирувчи тескари алоқа, материални нотўғри тушунилишнинг олдини оладиган тескари алоқа (қўшимча материални баён қилиш), когнитив (дунёни билиш билан алоқадор) тескари алоқа сингари хилларга ажратиш мумкин.

Тескари алоқа типлари кўпинча ёнма-ён келади ҳамда ўқитувчининг синфда олиб борадиган ишларидан бири иккинчисини тўлдириб туради. Чунончи, тажрибали ўқитувчи ўз дарсига нисбатан ўқувчиларнинг билдирадиган реакциясини ҳам, улар дарс материалини тушунишда йўл қўйиши мумкин бўлган энг типик хатоларни ҳам олдиндан кўра олади. Унинг ишида прогноз қилинадиган тескари алоқа бошқа турдаги алоқалар билан бирга келади. Бундан кўра мураккаброқ бўлган масалаларни баён этиш вақтида муддати кечиктирилган тескари алоқа шақлида аста-секин амалга ошириладиган тескари алоқага ўтилади. Уйга вазифани муҳокама қилаётганда ўқитувчи ўқувчига унинг ўзи қандай қилиб когнитив тескари алоқани ташкил этиш мумкинлиги юзасидан масалаҳатлар беради.
У ёки бу хилдаги тескари алоқадан фойдаланиш ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Синфда фронтал иш олиб борилаётганда тескари алоқа доскада жавоб бераётган ўқувчи ва унинг жавоблари теварагида бўлади. Ўқувчилар ўз ўртоқларининг жавобларидан ҳамда бу жавобга ўқитувчи томонидан киритилган тузатишдан хулоса чиқариб, материални тўғри тушуниш эталонини (мезонини) ҳосил қиладилар. Шунинг учун ўқувчиларни савол жавоб вақтида фаол ишлашга ўргатиш муҳимдир. Дарс пайтида ўтиладиган материал ва синфнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, шунга мувофиқ типдаги тескари алоқа шақлларини ташкил этилиши – ўқитишнинг оптималлаштиришнинг резервларидан биридир.

  1. Ўқитиш индивидуал ва гуруҳий тарзда олиб борилиши мумкин. индивидуал ўқитиш вақтида битта ўқувчи билан, гуруҳий тарзда ўқитишда эса у синфга бирлаштирилган ва академик гуруҳ билан ишланади.

  2. Ўқув жараёнини оптималлаштириш масалалари таълим психлогиясида марказий масалалардан бири ҳисобланади. Оптималлаштириш ўқитишнинг шундай услуби ва воситаларидан фойдаланишни назарда тутадики, бунда материал чуқур ва мустаҳкам ўзлаштириб олинади. Булар қисқа вақт ичида амалга оширилиб, ўқувчиларнинг психологик жиҳатдан ривожланишини рағбатлантиради.

  3. Ўқитувчининг ихтиёрида дарсни ўтказиш учун зарур дастлабки материаллар бўлади, хусусан: мазкур фаннинг дастури ва дарслик матни, илмий-адабиётлар, услубий тавсиялар, масалалар ва машқлар тўплами, товушли, тамоша қилинадиган аудиовизуал қўлланмалар бўлади. Буларнинг бари ўқитувчига хизмат қилади, унинг ахборот функциясини тўлдиради, кенгайтиради, бойитади.

Таълим мақсадининг қўйилиши ўқувчиларнинг ёшига энг аввало уларнинг ақлий ва эмоционал етуклигига, уларнинг билим даражасига ҳамда фикрлаш фаолияти асосидаги мавжуд тарбиясига боғлиқ.
7. Ўқитишнинг анъанавий ва изоҳлаб тушунтириш шақли. Ўқитишнинг бундай изоҳлаб тушунтириш шақли негизида таълимнинг коммуникатив модели ётади, шунга мувофиқ равишда ўқитиш жараёнини ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида ахборот алмашуви воситаси сифатида қараб чиқилади. Ўқитувчи ўз ахбороти - янги маълумотларни бериш йўли билан ўқувчилар билимини бойитади; ўқувчилар эса ўқитувчи берган саволларга жавоб қайтариш орқали ўқитувчининг ахборотидан ўзлари нима тушунганликларини унга маълум қиладилар. Ўқувчиларнинг ёшига, уларнинг ақлий ривожланишига қараб, бу ердаги коммуникатор роли билан реципиент ўртасидаги ролларини дарс давомидаги мулоқот пайтида алмашиниб туриши вақт жиҳатидан бир хил бўлмайди. қуйи синфларда кичик ҳажмдаги, юқори синфларда катта ҳажмдаги ахборот берилади.
Бундай ҳолларда ўқитишнинг тобора ортиб борадиган самараси ўрганилаётган фан тилини эгаллаш ва унинг тушунча берувчи аппарати билан, исботлаш ва рад қилиш методлари, когнитив алоқа механизмининг шақлланиши билан боғлиқ бўлади.
Ўқитишнинг турли шақлларидан фойдаланилган вақтда нималарни кўзда тутмоқ керак?
Биринчидан, ўқув материалини идрок этишга нисбатан ўқувчилар мотивировкасини назарда тутиш керак. Бунга аввало мазкур дарсда ўқитиш мақсадини аниқ равшан белгилаб олиш орқали эришилади.
Иккинчидан, ўқитувчи ўз онгида ўқувчига бериладиган материални яхлит ҳолда тасаввур қилмоги ва унга нисбатан муайян қийматдорлик муносабатини назарда тутмоғи керак. Бу нарса ўқитувчининг дарс материали юзасидан ўқувчилар билан манфаатдор мулоқотга киришган вақтида намоён бўлади.
Учинчидан, дарсда техника воситаларидан фойдаланишни кўзда тутиш лозим. Бу эса ўқувчиларда тушунча аломатларини англаб, уларни образлар орқали идрок этишларига имконият яратади.
Тўртинчидан, чуқур ўйлаб кўрилган баён этиш мантиқини назарда тутиш зарур.
Бешинчидан, дастур доирасида (ўқувчилар учун ҳали унча тушунарли бўлмаган манбалар ичидан) соддароқ, тушунарлирок оригинал материал танлашни ҳам кўзда тутиш керак.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling