Наманган шаҳри 2022 йил 17 июнь
Download 16.17 Kb.
|
ДАЛОЛАТНОМА Наманган шаҳри 2022 йил 17 июнь Бизлар, қуйида имзо чекувчилар: Наманган давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Д.Холматов, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ижросини назорат қилиш бўйича масъул О.Парпибаев ҳамда Жисмоний маданият факультети декани С.Азизов туздик ушбу далолатномани шу ҳакдаким, Ўзбекистон Республикаси Президентига Ҳалқ қабулхонаси орқали Наманган вилояти, Косонсой тумани, Ўрта МФЙ, Нурлихаёт кўчаси 106-уйда яшовчи фуқаро Мадаминов Нурмухаммад Абдужаббор ўғли 2021 йилда Наманган давлат университетининг Жисмоний маданият факултети кундузги таълимга тўлов контракт асосида ўқишга киргани ва контракт пулини 50 % ни 2022 йил 1 апрелга қадар тулаш кераклигини лекин оилавий шароити йуқлиги моддий томондан қийинчилиги борлиги сабабли 2022 йил 30 апрелда туловни амалга оширганлиги ўқишга қабул қилишини сураб қилган мурожаати юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз. Ушбу мурожаат университет маъсул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида фуқаро Мадаминов Нурмухаммад Абдужаббор ўғли жисмоний маданият йўналишига ўқишга топширган ва оширилган тулов шартнома асосида тавсия бўйруғи чиқарилган. Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қароридаги Олий таълим муассасаларининг бакалавриатга талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-иловасига мувофиқ 1-курсга қабул қилиш муддати Республика Қабул комиссияси томонидан белгиланиши қайд этиб ўтилган. Унга кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 16-мартдаги 4/21-3/18-сонли хатига асосан олий таълим муассасасига 1-курсга қабул қилиш охирги муддати 2022 йил 1-апрел этиб белгиланган. 1-курсга қабул қилиш муддати Наманган давлат университети томонидан белгиланмаслиги маълум қилинади. Ўқув ишлари бўйича проректор Д.Холматов Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ижросини назорат О.Парпибаев қилиш бўйича масъул Жисмоний маданият факультети декани С.Азизов Download 16.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling