Наманган шащар хтбга =арашли 37-сон умумтаълим мактабида навбатдан таш=ари былиб ытган йи\илиш


Download 20.97 Kb.
Sana09.05.2023
Hajmi20.97 Kb.
#1448988
Bog'liq
54 maktab bayonnoma хукубузарлик


Янгиқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган йиғилиш


1-cонли Б А Ё Н Н О М А С И
2018 йил 12 январ Нанай қишлоғи Дўстлик маҳалласи
Раислик қилувчи: мактаб директори М.Абдувохидова


Қатнашдилар:
Мактаб педагогик жамоаси, Дўстлик МФЙ профилактика нозири А.Сотиқулов, Дўстлик МФЙ раиси Р.Шукуров, ота-оналар вакиллари-жами 53 нафар иштирок этдилар.
К У Н Т А Р Т И Б И

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли карори, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 17 мартдаги 87-сонли буйруғи, вилоят ҳокимининг 2017 йил 18 мартдаги 164-сонли қарори ижросини 2017-йилда таъминланиши -Маърузачи: М.Абдувохидова


2. 2018-йил учун таадбирлар режаси ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; ;
3. Кенгаш аъзолари ўртасида вазифалар тақсимоти ўтказиш.

Йиғилишни мактаб директори М.Абдувохидова очиб, 2017-йилда ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида қандай ишла амалга оширилгани ҳақида маълумот бериб ўтди. Йил давомида 16 марта турли учрашувлар, 4 марта расмлар танлови, 2 та ўқув семинари, 4 та ўқув саёҳати, 8 та маънавий-маърифий мавзудаги видеороликлар намойиши, 3 та кўрик-танловлар ва тақдимотлар ўтказилди. Йил давомида мактаб ўқувчилари ва педагог ходимлар ўртасида хеч қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноятчилик содир этилмади. Майрузачи 2017-йил давомида олиб борилган ишларни “Қониқарли” деб баҳолашни таклиф қилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли карори аҳамияти, вояга етмаган ўсмирлар ичида ҳуқуқбузарлик хамда жиноятчилик ахволи, уларни бартараф этиш ва олдини олиш чора-тадбирлари, ўғил-қизларимиз билан қандай ишлар олиб бориш кераклиги ҳақида тушунча берди.
Сўзга чиққан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Алимқулов сўзида ҳуқуқбузарлик хамда жиноятчилик ахволи, уларни бартараф этиш ва олдини олиш чора-тадбирлари, уларнинг зарарли оқибатлари, ёшларимизнинг йўлдан адашмасдан нобоп одамлар йўлига кириб қолмаслик, бу йўлга кириб қолишнинг оқибатлари, салбий ҳолатлари ҳамда кишининг энг яқин кишилари, жумладан ўз яқин оила аъзолари ва ўз жонига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳодисалар бўйича тўхталиб ўтди, юқоридаги фикрни маъқуллашини айтиб ўтди ва 2018-йил учун тадбирлар режасини муҳокамага қўйди.
“Дўстлик” МФЙ профилактика инспектори А. Сотиқулов сўзга чиқиб, Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш усуллари мавзусида маъруза ўқиди, ўз маърузасида ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик содир бўлмаслиги учун уларни мактабларда ташкил этилаётган фан, спорт ва касб тўгаракларига жалб қилиш ва ота-оналар йиғилишларида ўз фарзандларини назорат қилиш, ножўя ҳаракатларни содир этмаслик, бемаҳал кўчаларга чиқмаслик ва уларнинг ўтиш ёшларини ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориш бўйича тавсиялар берди. Ёшларга давлатимиз томонидан яратилган шароитлардан келиб чиққан ҳолда масъулиятли бўлиб келажакка ҳаракат қилиш, ҳеч қандай жиноят ва ҳуқуқбузарлик йўлларига кириб қолмаслик, бу йўлга кириб қолган ёшларнинг келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган холатлар тўғрисида тўхталиб ўтди, 2018-йил учун тузилган тадбирлар режасини маъқуллади.
Маҳалла фаолларидан А.Исмоилжонов ва Т.Имомовлар маҳаллада тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун нималарга эътибор беришимиз кераклиги ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтдилар.
Юқорида муҳокама қилинган мавзулар юзасидан мактаб ўқитувчилари томонидан берилган саволларга йиғилиш қатнашчилари батафсил жавоб берди.
Йиғилишга мактаб рахбари М.Абдувохидова якун ясаб, 2018-йил учун тузилган тадбирлар режасини маъқуллашни таклиф қилди.
Юқорида баён этилганларга асосланиб йиғилиш:


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вояга етмаганлар орасида мактабда “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш чора-тадбирлари” борасида олиб борилаётган ишлар “Қониқарли” деб баҳолансин;


2. 2018-йил учун тузилган тадбирлар режасини маъқуллансин;
3. Мактаб педагогларига:
- ҳудудлардаги носоғлом оилалар тўғрисида аниқ маълумотлар ва шундай оила фарзандлари билан олиб бориладиган ишлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
- синфларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш усуллари хақида тарбиявий-профилактик ишлар олиб бориш, уларни турли тўгаракларга жалб қилиш ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кунлик давомати қаттиқ назоратга олинсин;
- ўқувчилар томонидан содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар мактаб педагогик кенгашида муҳокама қилиниб, аниқланган, камчиликларни зудлик билан бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланиб, айбдорларга нисбатан қаттиқ интизомий чоралар кўрилсин;
3. Ушбу маьруза бўйича қўшимча ўқув машғулотлатлари ташкиллаштирилиб, ўқувчилар томонидан тўлиқ ўзлаштирилишини таьминлаш маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари С.Алимқулов зиммасига юклатилсин

Йиғилиш раиси: М.Абдувохидова




Котиби: Д.Холматова.
Download 20.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling