Наманган вилояти 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг навбатдан ташқари педагогик кенгаши баённомасидан кўчирма №


Download 36.74 Kb.
Sana26.10.2023
Hajmi36.74 Kb.
#1724007
Bog'liq
йигилиш баёни




Наманган вилояти 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг навбатдан ташқари педагогик кенгаши баённомасидан кўчирма № _______
август 2023-йил

Йиғилиш раиси: М.Шарипов - мактаб директори


Йиғилиш котиби: Х. Тожибаева - мактаб ўқитувчиси
Йиғилишда қатнашди: 13- нафар педагогик жамоаси


КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:

Наманган вилояти Уйчи туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фидойи, жонкуяр ва ташаббускор ўқитувчилари орасидан “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги фахрий ёрлиғига номзод кўрсатиш ҳақида.




Эшитилди:

Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори, педагогик кенгаш раиси М.Шарипов сўзга чиқди. У ўз сўзида ўқувчи ёшларга пухта билим бериб келаётган фидойи, жонкуяр, янгиликка интилувчан, ўзининг ташкилотчилиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турган ўқитувчилар орасидан номзод сифатида тарих фани ўқитувчиси Рахманова Хурматой Камаловна ни тавсия этиш таклифини киритди.


У ўз сўзида мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Рахманова Хурматой Камаловна ни 2003-йилдан буён мактабда тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлаётганлиги, ҳозирги кунда ёш фан ўқитувчиларини устози сифатида фаолият кўрсатаётганлигини, тарих ва тарбия фанидан ўқувчиларда давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларининг тажриба-синовдан ўтказишда фаол ўқитувчи эканлигини, ҳар бир дарс, тўгарак машғулотларини янги педагогик технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтишлигини, “Билимлар беллашуви”, фан олимпиада ва бошқа спорт мусобақаларининг шаҳар ва вилоят босқичларида мунтазам ҳакам сифатида иштирок этишлигини айтиб, таълим соҳасида ўзи ва тарбиялаётган ўқувчиларини эришган ютуқлари учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги фахрий ёрлиғи билан, вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси ҳамда Уйчи тумани халқ таълими бўлимининг 5 дан ортиқ фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланганлини таъкидлаб ўтди.
Ушбу масала юзасидан мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Эгамов сўзга чиқиб, тарих фани ўқитувчиси Рахманова Хурматой Камаловна тайёрлаган ўқувчиларини турли кўрик танловларда юқори ўринларни қўлга киритганликларини, оммалаштирилган дарс ишланмаларидан йанги колланилган методик тавсиялар деб номланган методик колланмаси Республика микюсида оммалаштирганлиги хамда дарс бераётган фанидан эришган ютуқларда унинг хизматларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Шу билан биргаликда Рахманова Хурматой Камаловна ўз касбининг фидойиси сифатида интилувчанлиги, ўзи ва ўқувчиларга нисбатан талабчанлиги натижасида мактабнинг ўқувчи, ўқитувчилар жамоаси ҳамда мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ўртасида ҳурмат эътиборга эга эканлигини таъкидлаб, уни “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги фахрий ёрлиғига тавсия этиш мумкинлигини айтиб ўтди.
Юқоридаги масала юзасидан мактаб касаба уюшмаси раиси А.Асланова сўзга чиқиб, Рахманова Хурматой Камаловнанинг кўп йиллик меҳнатини, янгиликка интилувчанлигини, жонкуяр ва юқори малакали педагоглиги ҳамда ҳамкасблари ўртасида ҳурмат қозонганлигини ҳисобга олиб, “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги фахрий ёрлиғига тавсия этиш ҳақида фикрини билдирди. Шу билан бир қаторда йиғилиш қатнашчилари бу фикрни бир овоздан қўллаб-қувватладилар.


Юқоридагиларга асосланиб педагогик кенгаш йиғилиши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Уйчи туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг директори, педагогик кенгаш раиси М.Шарипов нинг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги фахрий ёрлиғига номзод тавсия этиш тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.


2. Уйчи туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг касаба уюшмаси раиси А.Асланова ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Эгамовнинг билдирган фикрлари педагогик жамоанинг ҳар бир аъзоси томонидан тасдиқлангани кўрсатиб ўтилсин.
3. Уйчи туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фидойи, жонкуяр, ташаббускор тарих фани ўқитувчиси Рахманова Хурматой Камаловна “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги фахрий ёрлиғига тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор тасдиғини Уйчи тумани халқ таълими бўлими орқали Наманган вилояти халқ таълими бошқармасидан сўралсин.
Йиғилиш раиси: М.Шарипов
Йиғилиш котибаси: Х. Тожибаева










Download 36.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling