Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг
Download 71 Kb.
|
Xotin qizlarga buyruqlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ БУЙРУҒИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ БУЙРУҒИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5325-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5325-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими бошқармаси томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари, туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ҳодимлар чора-тадбирларда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш учун масъул эканлиги белгилаб қўйилсин. 4. Методик хизмат бўлими методисти (М. Пайзибаева)га: чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросини ўз муддатида бажарилишини мониторинг қилиб бориш; чора-тадбирлар режасининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича белгиланган муддатларда вазирлик раҳбариятига маълумотлар киритиб бориш вазифалари юклатилсин. 5. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Эргашев зиммасига юклатилсин. Download 71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling