НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник НамГУ 2020 йил 1-сон
255
6.
Раҳматуллаев Ш. Семема –
мустақил тил бирлиги //Ўзбек тили ва адабиёти. 1984.
№5. –
80 б; Бегматов Э., Неъматов Ҳ., Расулов Р.
Лексик микросемема ва унинг
тадқиқ методикаси. Систем лексикология тезислари // Ўзбек тили ва адабиёти. 1989.
– №6. –
35-50 б.
7.
Ҳожиев
А. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати. – Тошкент: Ўқитувчи,
1974. – 4-10 б.
ТИЛ ИЖТИМОИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ КЕНГАЙИШИНИНГ СЎЗ УСЛУБИЙ
ҚЎЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИ
Қўшоқова
Барнохон Йўлдошевна
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Филология фанлари бўйича
фалсафа доктори
(PhD)
Аннотация: Ушбу мақола тил ижтимоий функциялари кенгайишининг сўз
услубий қўлланилишига таъсирини аниқлаш мақсадида яъний услубий бўёқдорликка эга
янги сўзлар қўлланилишининг у ёки бу соҳада чегараланганлиги улар айнан шу соҳалардаги
янги предмет, воқеа, ҳодиса ва жараёнларни англатувчи тушунчаларни ифодалашга хизмат
қилишини таҳлил қилади. З.М. Маъруфов таҳрири остидаги 1981 йилда чоп этилган 2
томли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ва А. Мадвалиев таҳрири остидаги 2006
-2008
йилларда чоп этилган 5 жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”лари қиёслаб ўрганилди ва
бу икка луғатларини қиёсий таҳлил қилиш натижалари тадқиқ қилинаётган сўзлардаги
услубий жараёнларни қуйидагича таснифлашга имкон беради: услубий чегараланган
сўзларнинг нейтрал қатламга ўтиши; нейтрал қатламдаги сўзларнинг услубий
чегараланиши; услубий бўёқдор сўзларнинг бошқа услубий чегараланган соҳага ўтиши.
Натижада “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да мавжуд бўлмаган 5397 та янги сўзлар
киритилгани аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: