Намуна мундарижа бет
Download 134.29 Kb.
|
РЕКТИФИКАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2.1 Фракцияли ҳайдаш.
- 1.2.2. Дефлегмацияли ҳайдаш.
1.2.Оддий ҳайдаш
Одатда суюқ аралашмаларни бирламчи ажратиш учун ҳамда мураккаб аралашмаларни кераксиз қўшимчалардан тозалаш учун одий ҳайдаш усулидан фойдаланилади. Одий ҳайдаш қуйидаги усулларга бўлинади: 1) фракцияли ҳайдаш; 2) дефлегмация билан ҳайдаш; 3) сув буғи билан ҳайдаш. 1.2.1 Фракцияли ҳайдаш. Ҳар хил таркибли маҳсулот олишга мўлжалланган суюқликларни ажратиш усули фракцияли ҳайдаш деб аталади. Суюқликларни фракцияли ҳайдаш даврий ёки узлуксиз усулларда олиб борилади. Ҳайдаш кубидаги суюқлик аста-секин буғлатилади. Ҳосил бўлган буғлар конденсаторга юборилади. Агар ҳайдаш жараёни даврий равишда олиб борилса, у ҳолда вақт ўтиши билан қолдиқ суюқликдаги енгил учувчан компонентнинг миқдори ва натижада дистиллятнинг таркибидаги енгил учувчан компонентнинг миқдори ҳам камая боради. Шу сабабли ҳар хил таркибли дистиллятнинг фракциялари ажратиб олинади. Дастлабки аралашманинг маълум миқдори ҳайдаш кубига солинади. Ҳайдаш кубининг ичига змеевик жойлаштирилган бўлиб, у орқали сув буғи ўтади. Суюқлик қайнаш температурасигача иситилади. Ҳосил бўлган буғлар конденсатор- совутгичга юборилади. Дистиллят фракциялари тегишли идишларга тушади. Ҳайдаш тамом бўлгандан сўнг, қолдиқ суюқлик ҳайдаш кубидан тушириб олинади. Оддий ҳайдаш атмосфера босими ёки вакуум остида олиб борилиши мумкин. Вакуумни қўллаш натижасида иссиқликка чидамсиз аралашмаларни ажратиб олиш имкони туғилади. Вакуум қўлланганда эритмаларнинг қайнаш температураси пасаяди, шу сабабли қайнаш кубини иситишда паст кўрсаткичли сув буғларидан фойдаланиш мумкин. 1.2.2. Дефлегмацияли ҳайдаш. Суюқлик аралашмасини ажратиш даражасини ошириш учун дистиллятнинг таркиби дефлегматор ёрдамида бойитилади. Ҳайдаш кубидан чиқаётган буғлар дефлегматорга ўтади, у ерда буғлар қисман конденсацияланади. Асосан буғнинг таркибидаги қийин учувчан компонент конденсацияланади ва ҳосил бўлган суюқлик (флегма) ҳайдаш кубига қайтиб тушади. Енгил учувчан компонент билан тўйинган буғлар конденсатор совиткичга ўтади ва у ерда тўла конденсацияланади. Конденсат ўз навбатида тегишли идишларга юборилади. Ҳайдаш жараённинг тугаши кубда қолган суюқликнинг қайнаш температураси бўйича текширилади. Одатда қолдиқ суюқлик маълум таркибга эга бўлиши керак. Таркибида асосан қийин учувчан компонент ушлаган қолдиқ суюқлик ҳайдаш кубининг пастки қисмида жойлашган штуцер орқали тегишли идишга туширилади. Download 134.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling