Нанотехнология тўғрисида тушунча


Нанотехнологиялар учун шароит


Download 36.39 Kb.
bet4/5
Sana16.06.2023
Hajmi36.39 Kb.
#1514047
1   2   3   4   5
Bog'liq
Нанотехнология тўғрисида тушунча

Нанотехнологиялар учун шароит


Нано технология фани барча тадқиқотларни наномасштабларда олиб боради. Шу сабабдан асбоб-ускуналар ҳам «нано» даражасидаги талабларга жавоб бериши керак. Улар ёрдамида бир неча нм ўлчамларига эга бўлган геометрик шаклларни кесиш, бир қанча молекула қалинлигида жисмлар яратиш ва умумий ўлчамлари нм2 дан катта бўлмаган юзаларни ўлчаши мумкин бўлган технологиялар яратиш керак бўлади.
Наноизланишлар олиб бориладиган тажрибахоналар овоз ёзиш студиялари сингари акустик хусусиятларга эга бўлиши керак. Айрим чанг заррачалари товуш тебранишидан келиб чиққан тўлқинлар орқали ҳаракатга келиб, уларнинг ўлчамлари 100-1000 нм гача бўлиши мумкин. Шу сабабдан келиб чиқадиган тебранишлар катталиги инсон қабул қила оладиган даражасидан 3-4 марта кичик бўлиши керак. Наноизланишлар учун мўлжалланган хоналарда механик тизимлардан келаётган қувватни қабул қилиши 100 марта катта бўлиши керак. Демак, бу турдаги хоналар ноёб ва улар қурилишига ишлатиладиган ашёлар ҳам ноёб бўлиши керак. 2003 йил мобайнида нанодаражада ишлаш учун мўлжалланган маҳсус тажрибахоналар қурилди.
Улар орасида АҚШдаги Cornell ва Northwestern универститетидаги, Лондон универститетколлежидаги, Тайвандаги «тоза хона» тажрибахоналари алоҳида ўринга эга. Бу турдаги тажрибахоналар баҳоси 12 млн. дан 60 млн. АҚШ гача боради. Аммо нанотехнологиядаги тажриба ишларига ташқи муҳит таьсирини янада камайтириш уларнинг таннарҳини янада оширади. Мисол учун, АҚШ нинг Миллий стандарт ва технология Институтида ҳаво ҳароратини ±0.01 градусгача бошқарса бўладиган тажрибахона баҳоси 700 млн. АҚШга тушади (умумий майдони 15.000м2).
Нанотехнология тажрибахоналари борган сари тебраниш даражаларига бўлган талабларни оширяпти. Оддий одам тебранишлар сезиш чегараси 500 um/сек. бўлса, замонавий электрон микроскоплар учун тебраниш чегараси 15-25 um/сек дан ошмаслиги керак. Кўпчилик тажрибахоналарда тебраниш даражасининг катталигига бўлган талаблар ундан ҳам юқоридир. Аслида энг қулай тебраниш даражаси 3-6 um/сек дан ошмаслиги керак. Бундай тажрибахоналарни қуришда ишлатиладиган энг самарали ашё - бетон ҳисобланади.

Download 36.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling