Насос станцияларида таъмирлаш ишларини ташкил этиш


Download 0.55 Mb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1523064
1   2   3   4   5
Ўкий насосларни капитал таъмирлаш, коидаси, бевосита насос станцияларида ихтисослашган таъмирлаш бригадалари томонидан бажарилади.
Айрим деталларини таъмирлаш ва кайта тиклашни ихтисослашган таъмирлаш корхоналарида олиб бориш максадга мувофик бўлади. Ўкий насосларни капитал таъмирлаш марказдан кочма насосларни капитал таъмирлашда кўлланилган барча технологик операцияларни ўз ичига олади.
Ўкий насослар энг мураккаб механик кисмига эга (буралувчи парраклари билан иш гилдираклари, паракни бурилиш узатмаси) йирик насослар классига мансуб бўлганлиги учун хам уларни таъмирлаш юкори малакали ишчилар томонидан амалга оширилиши зарур.
Ўкий насослар иш гилдиракларини чўян ва углеродли пўлатдан бўлган парраклари абразив ва кавитацион ейилишга учраб туради. Кавитацион эррозиянинг излари баъзида обтекател (суйри деталь) да хам учрайди. Иш гилдиракларини кавитацион ейилишга мустахкамлигини ошириш учун, улар зангламайдиган илашимли пўлатдан килинади.
Чукурлиги 1,5…2 мм гача бўлган кичик кавитацион шикастланишлар, одатда силликловчи машина билан силликланиб тозаланади.
Ундан чукуррок бузулишлар махсус электродлар билан кавшарланади, бундан аввал коваклик кирралари зубило билан бўлаклаб очилади.
Металл эритиб куйиладиган паррак сиртлари чарх тошлар билан дастлабки профил кайта тиклангунча ва силлик сирт хосил бўлгунча чархланади. Агар паррак сирти сезиларли шикастланган бўлса, унда профилни кайта тиклашни иложи бўлмайди, бунда паррак алмаштирилади.
Эхтиёт парраклар колган парраклар ўлчамлари ва массасига тўгри келадиган килинади, сиртига кайта ишлов берилади ва керакли тешиклар пармалаб очилади. Парраклар алмаштирилгандан сўнг албатта иш гилдираги статик балансировка килинади (16.9 – расмга каранг).
Втулка ёки обтекателдаги сиртнинг шикастланишлари парракларники сингари бартараф килинади.
Бурилувчи парракли ўкий насосларнинг парракларни буралишини туташтириб турувчиси нотекис ейилади, унинг натижасида бир ўрнатишда парраклар хар хил бурчак остида бўлиб колади, бу насоснинг Ф.И.К.ни пасайишига олиб келади.
Куйида Сирдарё вилояти насос станциялари бошкармасида кўлланилаётган парракларни буриш узелини таъмирлаш технологиясини кўриб чикамиз.
Парракларни буриш винти олдиндан чикариб олинган иш гилдираги, обтекател ўтказиладиган тасма остида тешиги билан махсус плита устига иш холатига ўрнатилади. Узатиш механизмидан парраклар ажратиб олинади ва улар шундай кўйиладики, бунда парракнинг охирини юкори киррасини ўртаси бурайдиган плита текислиги билан бир хил бўлсин. Ундан сўнг буриш механизми кристовинаси ва хар бир паррак халкаси орасидаги оралик тартибга солувчи шайбалар ёрдамида ўлчаниб, улар бир хил килиб белгиланади. Бундай таъмирлашдан сўнг иш гилдираги статик балансировкадан ўтказилади.
Иш гилдираги камералари кавитацион, абразив ва (айланиб турган иш гилдираги парракларини тегишидан) механик ейилишларга учраб туради.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling