Натижасида мева бужмайиши ёки


Томат-паста ишлаб чиқаришдаги чиқитлар


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Томат-паста ишлаб чиқаришдаги чиқитлар. Уруғ ажратиш ва 
ишқалаш машинасидаги чиқитлар таркибида 3,5% пульпа, 0,5% уруғ, 
пўстлоқ, томирсимон қисмлар ва дум қисми мавжуд.
Пульпани чиқитдан иссиқ сув ёрдамида экстракциялаш ва ишқалаш 
ҳамда пресслаш усули билан ажратиш мумкин. Экстракт буғлатилиши керак 
бўлган томат массасига қўшилади. Намлиги 75%-ни ташкил этувчи томат 
уруғи намлиги 10%-га тушгунча қуритилади ва экиш ёки томат мойи ишлаб 
чиқариш учун ишлатилади. Уруғдаги томат мойи томат нави ва мавсумнинг 
қайси ойида пишганлигига қараб 19-29%-ни ташкил этади. 
Томат шарбати ишлаб чиқаришдаги чиқитлар. Томат шарбати 
ишлаб чиқаришдаги чиқитлар ўртача 35%-ни ташкил этади. Бу чиқит ишқа-
ланади ва ажратилган пульпа томат-паста ишлаб чиқаришда қўлланилади. 
Томат ишқаланишида унинг чиқити 4%-ни ташкил этади, томат шарбати 
линиясидан чиққан массани ишқалаганда 
%
4
,
11
35
100
4
=

-ни ташкил этади.
Яшил нўхат чиқитлари. Яшил нўхат чиқити ўриб олинган яшил 
массанинг 85%-гача бўлиши мумкин ва бу чиқит чорва учун қимматли озуқа 
ҳисобланади. Чорвачиликда янги, қуритилган ва силос қилинган ҳолда 
ишлатилиши мумкин. Яшил нўхат экилган 1 га майдондан 10 т-га яқин озуқа 
олиш мумкин. Яшил нўхат чиқитидан углеводларга бой бўлган жўхори кўк 
массаси билан аралаштириб силос тайёрлаган мақул. Яшил нўхат поясидан 
тайёрланган озуқа уни оқсил ва каротинга бой бўлиб бузоқ ва парранда 
боқиш учун тавсия этилади. Озуқа сифатида қўзоқли ловия, шпинат, рангли 
карам, оқ бошли карам, илдизмева ва бошқа сабзавотни қайта ишлашда 
ҳосил бўладиган чиқитларни ишлатиш мумкин.
Қўзоқли қалампир чиқити. Бу чиқитлар 24%-гача бўлиши мумкин. 
Жумладан 5% уруғ, 20% мой мавжуд.
Бақлажон, кабачок ва патиссон чиқити. Бақлажон чиқити (8%), 
кабачок чиқити (5%), патиссон чиқити (5% )- нинг таркиби углеводларга бой 
ва улардан спирт ишлаб чиқариш мумкин.
Сабзи чиқити. Сабзи чиқити (тозалашда 10%, шарбат ишлаб чиқишда 
40%) витамин концентратлари, каротин, пектин, спирт ишлаб чиқаришда 
қўлланилиши мумкин.
Лавлаги чиқити. Лавлаги чиқити (20%) қандга бой ва спирт олишда 
ишлатилади. Бундан ташқари бу чиқитлардан озиқ-овқат бўёқлари ишлаб 
чиқариш мумкин. Бу бўёқлар қуруқ мева-сабзавот киселлари, алкоголсиз 
ичимликлар, карамел, торт, пирожнилар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Пиёз пўчоғи. Пиёз пўчоғида сариқ рангловчи моддалар мавжуд. У 


297
хом ашё массасидан 17%-ни ташкил этади, таркибида кверцетин мавжуд ва 
озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда матоларни бўяшда ишлатилади.
Жўхори чиқити. Жўхори чиқити сутли пишиқлик босқичида 75%-ни 
ташкил этади. Улар целлюлоза, оқсил, минерал элементларга бой бўлиб ёғ ва 
бошқа қимматли моддалар ҳам мавжуд. Чорва боқишда янгилигича ёки 
силосланган кўринишда ишлатилади.
Жўхори сўтасининг стерженидан ўтин сифатида фойдаланилади. 
Шунингдек ундан елим, қоғаз, пластик материал, линолеум ҳам ишлаб 
чиқарилади.
Жўхори стерженларини қуруқ буғлатиш (ҳайдаш) қимматли 
материллар, айниқса фурфурол ва уни ҳосилаларини беради.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling