Научный совет dsc


II. Трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашнинг ҳуқуқий


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/33
Sana07.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1173756
TuriАвтореферат
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
Хамзаев Д-Д- Автореферат

II. Трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашнинг ҳуқуқий 
асосларини такомиллаштиришга йўналтирилган хулоса ва тавсиялар: 
1. Барча ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноий 
даромадларни легаллаштиришга қарши кураш жараёнига жалб этилишини, 
шунингдек, ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширишдаги мавжуд 
процессуал тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида Жиноят кодексининг
243-моддасини муқобил турдаги терговга тегишлиликка эга жиноят сифатида 
кўрсатиш таклиф этилган. 
2. “Тергов гуруҳи”, “терговчилар гуруҳи” тушунчалари таркиби бўйича 
“тезкор-тергов гуруҳи” тушунчасидан фарқланиши асослантирилиб, 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура 
тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали жиноий 
таъқиб доирасида ваколатли органлар гуруҳлари фаолиятини ташкил этишда 
ягона амалиётни шакллантириш таклиф этилган. 
3. Юридик фандаги мавжуд замонавий қарашлар асосида ва хорижий 
амалиётга мувофиқ (Россия, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон ва бошқалар) 
Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунида “тезкор-
қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки 
терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро 
этилиши устидан назорат қилиш” ва “уларнинг жиноятчиликка қарши кураш 
борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш” фаолият йўналиши ўзининг 
субъекти, мақсади ва шаклига эга эканлиги сабабли ушбу йўналишлар 
қонунчиликда алоҳида йўналиш сифатида белгиланиши асослантирилган. 
4. Тадқиқот 
доирасида 
кўриб 
чиқилаётган 
жиноятларнинг 
трансмиллийлигини ва бундай жиноятларга қарши курашиш халқаро 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш режимига кириш заруратини туғдиришини ҳисобга 
олган ҳолда ҳамда халқаро ҳамкорликнинг турли шаклларини амалга 
ошириш учун ҳуқуқий асосни шакллантириш ва илғор хорижий тажриба 
асосида, (Швеция, Финляндия, Австралия, Грузия ва бошқалар) трансмиллий 
молиявий жиноятларга қарши курашда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органларининг хорижий давлатларнинг ваколатли 
органлари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини алоҳида қонун билан 
тартибга солиш таклиф этилади. 
5. Трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш 
мақсадида ушбу соҳада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини 
мувофиқлаштириш жараёнининг мақсад, вазифалари, тамойиллари, 


46 
шакллари, ҳуқуқ, мажбуриятлари ва бошқа масалалар тартибга солинган 
“Трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг идоралараро ўзаро ҳамкорлиги ва фаолиятини 
мувофиқлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 
лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилган. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling