Navbahor tumani xalq ta`limi bo`limi


NaVBAHOR TUMANI xalq ta`limi bo`LIMI


Download 0,55 Mb.
bet24/31
Sana04.11.2023
Hajmi0,55 Mb.
#1746281
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
Navbaxor branch of regional public education-fayllar.org

NaVBAHOR TUMANI xalq ta`limi bo`LIMI







NAVBAXOR BRANCH OF REGIONAL PUBLIC EDUCATION


37-ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ
Навбаҳор туман «Меҳнат» маҳалласи Тел: 5625183

8 ” январ 2019 йил 100 - сонли Буйруқ Навбаҳор тумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила институти, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг мактаб билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида



Б У Ю Р А М А Н :
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги “Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 175-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2012 йил 23 июндаги Қ-119-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан, қуйидагилар:


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Республика “Маҳалла” Фондининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгашини (кейинги ўринларда Жамоат кенгаши деб аталади) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги ҳудудий жамоат кенгашларини (кейинги ўринларда ҳудудий Жамоат кенгашлари деб аталади) тузиш тўғрисидаги таклифлари;
Жамоат кенгашининг таркиби шунингдек ҳудудий Жамоат кенгашларининг намунавий таркиби маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. “Оила-маҳалла-Таълим муассасаси” ҳамкорлиги мактаб Жамоат кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар мактаб Жамоат кенгашининг амалга оширадиган муҳим вазифалари этиб белгилаб қўйилсин:
-оила , маҳалла, мактаб ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш;
-ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
-мактабдаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;
-қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мактабга яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
-таълим тизимидаги ислоҳатлар ҳақида ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг узвий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш;
-ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига каришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;
4.Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси 2-иловага асосан тасдиқлансин.
5.Ушбу буйруқ ижосини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling