Навои-2022 Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари
Суюқликли босим ўлчаш воситалари ҳақида маълумот. Суюқликли босим ўлчаш асбобларининг тузилиши ва вазифаси. Суюқлик манометрлари
Download 386.34 Kb.
|
Босим ва босим назорат-ўлчов асбоблари (Бобур)
Суюқликли босим ўлчаш воситалари ҳақида маълумот. Суюқликли босим ўлчаш асбобларининг тузилиши ва вазифаси. Суюқлик манометрлари.
Қалқовичли дифманометрлар. Қалқовичли дифманометрларнинг ишлаш принципи косали манометрларникига ўхшаш, аммо уларда босимни ўлчашда косадаги суюқлик сатҳининг ўзгариши натижасида қалқовичнинг силжишидан фойдаланилади. Узатиш қурилмаси ёрдамида қалковичнинг силжиши стрелкага узатилади. Булар, кўпинча, босимнинг ўзгаришини ўлчаш учун ишлатилади. 10.1-расмда қалқовичли дифманометр схемаси кўрсатилган. Катта босим бериладиган идиш мусбат, кичик босим бериладиган идиш манфий дейилади. Мусбат идишга Р1 > Р2 босим берилганда ундаги суюклик сатҳи h2 га пасайиб, манфий идишдаги сатҳ h1 га кўтарилади. Р1 — Р2 босимлар айирмаси суюқлик устунининг h узунлиги оркали мувозанатлашади: h = h1 + h2. (10.1) Системанинг мувозанат шарти қуйидаги формула орқали ифодаланади: 10.1- расм. Қалқовичли дифманометр схемаси, (10.2) бунда ∆Р — босимларнинг ўзгариши, Па; ρ — дифманометр ичидаги суюқликнинг зичлиги, кг/м3. Цилиндр шаклидаги идишлар учун бу шарт қуйидаги тенглама орқали ифодаланади: (10.3) бунда S1 — манфий идиш кесимининг юзаси, м2; S2 — мусбат идиш кесимининг юзаси, м2; ёки , (10.4) бу ерда d ва D — манфий ва мусбат идишларнинг диаметри, м. (10.4) тенгламадан (10.5) (10.5) тенгламани (10.1) га қўйсак, қуйидагига эга бўламиз; (10.6) (10.6) ни (10.2) га қўямиз (10.7) Маълум асбоб учун ва (ρ — ρ1) катталиклар доимий бўлгани учун уларни К ва К1 орқали ифодалаймиз: (10.8) Шундай қилиб, дифманометр идишларидаги босимлар айирмаси қалқовичнинг силжиши билан таърифланади. Агар мусбат идишнинг ҳажми ўзгармас бўлиб, манфий идишнинг диаметри ва узунлиги ўзгартирилса, босимлар фарқини ўлчаш чегараларини ўзгартириш мумкин (10.1) ва (10.5) тенгламаларни биргаликда ечамиз: (10.9) (10.9) тенгламадан D, h ва h2 ларнинг берилган қийматларидаги ингичка идишнинг керакли диаметри аниқланади. Сўнгги вақтларгача қалқовичли дифманометрларда тўлдирувчи суюқлик сифатида симоб, вазелин мойи, шунингдек, трансформатор мойи ишлатилар эди, аммо ҳозир симобнинг зарарлилиги туфайли унинг ишлатилиши кескин чекланган, шунинг учун қалқовичли асбоблар ўрнига кўпроқ деформацион асбоблар ишлатилмоқда. Қалқовичли дифманометрларнинг турли мақсадларга мўлжалланган турли хиллари чиқарилади. Симоб билан тўлдирилган дифманометрлар учун босим ўзгаришини ўлчаш чегараси 6,3 дан 25 МПа гача, ортиқча босимни ўлчаш чегараси эса 4 дан 40 МПа гача. Мой билан тўлдирилган дифманометрлар учун босим ўзгаришини ўлчаш чегараси 40 Па дан 4 кПа гача, статик ортиқча босимни ўлчаш чегараси эса 0,25 МПа гача. Техник дифманометрлар 1 ва 1,5 аниқлик классида чиқарилади. Қалқович йўли босимнинг максимал фарқида дифманометрнинг барча модификациялари учун 30,5 мм га тенг. Кўрсатишларни 50 м дан ортиқ масофага узатиш, зарур бўлганда, шунингдек, асбоблар бошқариш (шчитларида) ўрнатилган ҳолларда электр ва пневматик ўзгартгичли ва мос дистанцион узатувчиси бор дифманометрлар қўлланилади. Мамлакат саноати ДП типдаги кўрсатувчи ва ўзи ёзар қалқовичли дифманометрлар чиқаради. Етти тип-ўлчамли алмаштириладиган идишлар чиқарилади, улар 25 МПа гача статик босимда 6,3 кПа (630 кгк/см2) дан 0,1 МПа (1 кгк/см2) гача бўлган босимлар фарқини ўлчайди. Асбобларнинг хатоликлари чегараси ўлчаш диапазонининг ±2% дан ошмайди. Кўрсатувчи қалқовичли дифманометрлар сигнализацияси (ДП-778) ва унификацияланган пневматик сигнал (ДП-787) олиш учун қўшимча қурилмага эга бўлиши мумкин. Сарфни ўлчаш учун мўлжалланган қўрсатувчи ва ўзи ёзар дифманометрлар йиғинди сарф кўрсатишини олиш учун ичига ўрнатилган индикаторга эга бўлиши мумкин (ДП-781Р, ДП-712Р). Download 386.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling