Г – ўзгарувчан ток генератори Т – телефон D - сургич - Электр ўтказувчанликни ўлчаш асосида физикада Уитсон кўприги деб ном олган Кольрауш усули ётади. Бу усулда доимий ток мабаъидан тўғридан-тўғри фойдаланиб бўлмайди, чунки электролиз жараёни ва поляризацияланиш ходисалари содир бўлади. Шунинг учун ток манбаъи сифатида аккумлятор олиниб, ток индукцион ғалтакдан ўтказилади ва юқори частотали ўзгарувчан токка айлантирилади.
- Схема йиғилгач Rх-идишга текширилувчи эритма қуйилади, қаршиликлар магазинидан маълум бир қаршилик берилади. D сургич линейка бўйлаб сурилиб, овоз энг паст эшитиладиган нуқта топилади. Бу нуқтада АDC симда ток бўлмайди ва занжирдаги қашиликлар учун
- тенглик тўғри бўлади. Бундан
-
- R1 ва R2 лар ўрнига уларнинг (яъни линейканинг) узунликларини олиш мумкин. Унда
- Қаршилик маълум бўлгач, электр ўтказувчанликни (5) формула ёрдамида хисоблаб топиш мумкин:
-
- Эквивалент электр ўтказувчанлик
- Эритманинг электр ўтказувчанлигини характерловчи яна бир катталик - эквивалент электр ўтказувчанликдир. Бу тушунча электр ўтказувчанликка концентрациянинг таъсирини йўқотиш мақсадида киритилган.
- 1см узоқликда жойлашган икки ясси ва параллел бўлган электродлар орасидаги, таркибида 1 эквивалентнинг моляр массасини сақлаган эритманинг электр ўтказувчанлиги маълум суюлтиришдаги эквивалент электр ўтказувчанлик дейилади ва ҳарфи билан белгиланади
- Эквивалент электр ўтказувчанликни ўлчаш учун расмда кўрсатилганидек баланд призма шаклдаги идишдан фойдаланилади. Идишнинг икки қарама-қарши девори платинали пластинкадан иборат, қолган деворлари эса шишадан ясалган. Бу ерда платинали деворлар электрод вазифасини бажаради.
- V-миқдорда кўп бўлиши кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |