Rx=Ux/ I x (2)
Унга резистордаги кучланишнинг тушган қиймати ва резистордан ўтган токнинг қиймати қўйилади. Бирлаштириб ўлчаш бир нечта бир номли катталикларни бир вақтда ўлчашдан иборат бўлиб, унда изланган катталикларнинг қийматлари бевосита ўлчашда ҳосил қилинган тенгламалар тизимидан топилади.
Масалан: Учбурчак усулида уланган резисторларнинг қаршилигини ўлчаш-бунда учбурчакнинг турли учларидаги қаршиликлар ўлчанади ва уч ўлчов натижалари асосида резисторларнинг қаршиликлари аниқланади.
Биргаликда ўлчаш деб, бир вақтда икки ёки бир неча турли номли катталикларни уларнинг орасидаги функционал боғланишларни, муносабатларни топиш учун олиб борилган ўлчашларга айтилади ва бунда тенгламалар системаси ечилади.
F (x1, x2, x3………,xn′ ,x1′,x2′ , x3′,…..xm′ )=0
F (x1, x2, x3………,xn′ ′ , x1′ ′ ,x2′ ′ , x3′ ′,…..xm′′ )=0
F (x1, x2, x3………,xn , x1(n) ,x2(n) , x3(n),…..xm(n))=0 (3)
x1, x2, x3,xn - номаълум катталиклар
x1′ ,x2′ , x3′,xm′ ; x1′ ′ ,x2′ ′ , x3′ ′ ,…..xm′ ′ ; x1(n) ,x2(n) , x3(n),…..xm(n) - ўлчанган катталик қиймати.
Биргаликда ўлчашга мисол: Резистор қаршилигининг ҳароратга боғлиқлигини аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |