1 МТС 22 гурух талабаси Холдорова Нилуфарнинг “Мактабга қабул қилинган 6 ёшли болалар билан коррекцион ривожлантирувчи машқлардан тузилган тренинг ишланмаси Мақсад: 6 ёшли ўқувчиларни мактаб таълимига мослаштириш, уларда ўқув мотивациясини шакллантириш, мулоқот кўникмалари, бир-бирини ўзаро тушуниш, шерикчилик, ўзаро масъулиятни сезиш каби хислатларни, билиш жараёнлари, жумладан диққат, сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур хусусиятларини коррекция қилиш ва ривожлантириш. - Мақсад: 6 ёшли ўқувчиларни мактаб таълимига мослаштириш, уларда ўқув мотивациясини шакллантириш, мулоқот кўникмалари, бир-бирини ўзаро тушуниш, шерикчилик, ўзаро масъулиятни сезиш каби хислатларни, билиш жараёнлари, жумладан диққат, сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур хусусиятларини коррекция қилиш ва ривожлантириш.
- Вазифаси:
- - ўқувчиларнинг билиш жараёнлари ва шахс хусусиятларини коррекция қилиш ;
- - ўзлаштириши суст ўқувчиларнинг билиш жараёнларини ривожлантириш;
- - мактаб таълимига мослашуви қийин кечган ўқувчиларда ўқув мотивацияларини шакллантириш.
- Кутилаётган натижалар:
- -ўқувчиларнинг диққат, хотира, ҳаёл ва тафаккур хусусиятларини ривожлантириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш;
- -6 ёшли ўқувчиларни мактаб таълимига мослаштириш.
- Тренинг ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари:
- Ушбу тренингдан психологлар тренинглар ташкил этишда; мактабга қабул қилнган 6 ёшли ўқувчиларда психокоррекцион тадбирларни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.
Услублар: Танишув: «Менинг ёқтирган нарсам» машқи. «Сув, ҳаво, ер» машқи. «Бўлган ва бўлмаган воқеалар» машқи. «Яширинган буюмлар» машқи. «Сонларни излаб топ» машқи. «Саватчалар» машқи. «Йил фасллари» машқи. «Ҳайвонни тасвирлаб бер» машқи. «Ортиқчасини топ» ўйини. «Боғлиқлик ва фарқни изла» ўйини. Мусиқий ўйин. Иштирокчилар: 6 ёшли 1- синф ўқувчилари. Вақт: 40 дақиқа.
Do'stlaringiz bilan baham: |