Назорат иши №1-1102-2203/238 Биринчи инстанцияда ишни кўришда


Download 275.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana22.06.2023
Hajmi275.86 Kb.
#1646900
1   2
Bog'liq
(3)

 
 
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а,б” 
бандлари билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш 
миқдорининг 50 баравари миқдорида 13.500.000 сўм жарима жазоси 
тайинланиб, 
ЖКнинг 
62-моддасига 
асосан 
базавий 
ҳисоблаш 
миқдорининг 22,5 баравари миқдорида 6.075.000 сўм жарима жазоси 
тайинланган.
Судланганлар ХХХ ва ХХХни Россия Федерациясига чиқариб юбориш 
Ҳужжат имзоланган: Абдикаримов Абдикамал Абдималикович, 13.02.2023
1-1110-2203/238



масаласини ҳал қилиш Олмалиқ шаҳар ИИБ М ва ФРБ бўлими зиммасига 
юклатилган. 
Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 
2022 йил 3 август кунги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз 
қолдирилган. 
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи ХХХ 2022 йил 5 март куни соат 
19:30 ларда танишининг тўймаросимига Олмалиқ шаҳар “Мархамат” 
тўйхонасига борган вақтида, укаси ХХХ билан бир гуруҳ бўлиб, жамиятда 
юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи 
ҳисобланган “Мархамат” тўйхонасида бўла туриб, тўйхонага меҳмон 
сифатида келган ХХХ билан ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашиб, жанжал 
вақтида ХХХ ва ХХХ қўл ва боши билан ХХХнинг юз қисмига бир неча 
маротаба уриб, қасддан тан жароҳати етказган. 
Адвокат ХХХ шикоятида ҳимоясидаги судланганлар ХХХ ва 
ХХХларнинг айбига иқрорлигини, жабрланувчиларга етказилган моддий 
зарарлар қопланганлигини, ўзларига тайинланган жарима жазосини 
тўлаганлигини, ХХХ ва ХХХлар фарзандларини моддий таъминлаш учун 
Россия Федерациясига бориб ишлаб келаётганлигини, агарда Россия 
Федерациясига депортация қилиб юборилса Ўзбекистон Республикасига 
кела олмаслигини, натижада фарзандлар ота назоратидан жудо бўлиб, 
иккита оилалар бузилиб кетиши ҳақидаги важлар келтириб, ХХХ ва 
ХХХларга нисбатан суд томонидан тайинланган Россия Федерациясига 
чиқариб юбориш тарзидаги қўшимча жазони бекор қилишни сўраган. 
Судлов ҳайъати, иш бўйича Олий суд судьяси А.Абдикаримовнинг 
маърузасини, прокурор А.Гулмуродов суд қарорларини ўзгаришсиз, 
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш, адвокат ХХХнинг шикоятни 
қувватлаб уни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, жиноят 
иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятни 
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. 
Суд ХХХ ва ХХХга оид жиноят иши тафсилотларини тўғри аниқлаб, 
унинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган. 
Жумладан, ХХХ ва ХХХнинг айби, ўзининг суддаги айбига тўла 
иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи 
Н.Абдураҳмонов ва гувоҳ Ф.Байнаевнинг кўрсатувлари, судга оид тиббий 
экспертиза хулососи ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа далиллар 
йиғиндиси билан исботланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир 
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо одилона 
бўлиши, жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий 
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги кўрсатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти 
тўғрисида” ги 1-сонли қарорининг 1-бандида, судларнинг эътибори 
жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик
ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга 
Ҳужжат имзоланган: Абдикаримов Абдикамал Абдималикович, 13.02.2023
1-1110-2203/238



қаратилиши, 3-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига 
кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг 
шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи 
ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги тушунтирилган. 
Суд, ХХХ ва ХХХга жазо тайинлашда қайд этилган қонун талаблари ва 
Пленум қарори тушунтиришларига амал қилиб, жиноятнинг хусусияти ва 
ижтимоий хавфлилик даражасини, шахсини инобатга олган ҳолда 
қилмишига мувофиқ меъёрда жарима жазоси тайинлаб асосли хулосага 
келган. 
Биринчи инстанция суди томонидан ХХХ ва ХХХлар Россия 
Федерацияси чет эл фуқаролари эканлиги сабабли, уларни белгиланган 
тартибда Россия федерациясига чиқариб юбориш масаласи ҳал қилишни 
Шайхонтоҳур туман ва Олмалиқ шаҳар ИИБ М ва ФРБ бўлимлари 
зиммасига юклаш тўғрисида асосли хулосага келган.
Шунга кўра судлов ҳайъати, ХХХ ва ХХХга нисбатан чиқарилган суд 
қарорларини ўзгаришсиз, келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан 
қолдиришни лозим топди. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 498, 509
7

509
9
, 509
10
-моддаларига амал қилиб, судлов ҳайъати 
а ж р и м қ и л д и : 
ХХХ ва ХХХга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Олмалиқ 
шаҳар судининг 2022 йил 10 июндаги ҳукми ҳамда Тошкент вилоят
суди 
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 
йил 

августдаги 
ажрими 
ўзгаришсиз, 
шикоят 
эса 
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. 
Раислик қилувчи: 
(имзо) 
А.Абдикаримов 
Ҳайъат судьялари: 
(имзо) 
Ф.Халилов
(имзо) 
З.Файзиев
Ажрим нусхаси аслига тўғри: 
Олий суд судьяси 
А.Абдикаримов 
Ҳужжат имзоланган: Абдикаримов Абдикамал Абдималикович, 13.02.2023
1-1110-2203/238

Download 275.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling