Назорат саволлари: га жавоб топинг ва юборинг


Download 342.92 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana27.09.2023
Hajmi342.92 Kb.
#1688526
  1   2
Bog'liq
ORALIQ 1



НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:ГА ЖАВОБ ТОПИНГ ВА ЮБОРИНГ 
1.Дорихоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш турлари? 
2. 
Бизнес 
режа 
ҳақида 
тушунча 
беринг. 
3. Дорихона фаолиятиниг асосий йўналишларини санаб беринг. 
4. Ўзбекистон 
Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги 
“Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги” нинг тузилишини 
кластер усулида ёритиб бериш. 
1 Дорихоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилиш турлари?  
Дори 
воситалари 
сифатини 
назорат 
қилиш 
давлат 
тизими
 
ЎзР нинг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги 2016 йил 
4 январдаги қонунига асосан фармацевтик фаолият билан шуғулланувчи 
корхоналар яъни дори воситаларини, тиббий буюмларни яратиш бўйича 
изланишларни, тадқиқотларни, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, 
сифатини назорат қилиш, стандартлаш, рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, ахборот 
бериш, етказиб бериш ва реализация қилиш билан шуғулланиши қайд этилган 
бўлиб, унда энг асосий вазифалардан бири дори воситалари сифатини назорат 
қилишдек 
зарур 
фаолият 
ҳисобланади. 
Бу борада ЎзР нинг 1993 йил 28 декабрдаги “Маҳсулотлар ва хизматларни 
сертификатлаштириш тўғрисида” ги қонунга асосан, сертификатлаштиришни 
миллий тизими, яъни сертификатлаштиришнинг асосий тартиб-қоидалари, 
уларни 
мақсад ва вазифалари тегишли моддаларда акс эттирилиб, асосий мақсад, 
одамларнинг ҳаёти, соғлиқни, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки 
ҳамда атроф муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини 
назорат этиб бориш, маҳсулот тайёрловчиси таъкидлаган сифат 
қўрсатгичларини 
тасдиқлаш 
ишларини 
амалга 
оширади. 
Фармацевтика маҳсулотлари, даволаш озиқ-овқатлари ва тиббий техника 
сифатини назорат қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш 
соҳасида 
ягона давлат сиёсатини таъминлаш мақсадида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 
1995 
йил 25 майдаги 181-сонли қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
томонидан Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош 


бошқармаси (ДВ ва ТТСН ББ) ташкил этилди. 2017 йилда Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2017йил 

ноябрдаги 
5229-сонли 
“Фармацевтика 
тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш 
вазирлиги хузурида “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги” 
ташкил этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
Дори воситалари ва
 
тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси “Дори воситалари, 
тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаси экспертизаси ва стандартлаштириш 
Давлат Маркази” ДУК ташкил қилинди.
Бизнес режа ҳақида тушунча беринг Бизнес-режа биринчидан, корхонанинг 
барча бўлим ва хизматлари мажбуриятлари ва жавобгарлигини аниқлашга 
имкон беради, иккинчидан, уларни корхона истиқболи билан шуғулланиш 
ҳамда корхона мақсадларини ва уларга эришиш йўлларини аниқлашга мажбур 
қилади, учинчидан, корхона фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича 
кўрсаткичларни белгилаб беради, тўртинчидан эса, корхонанинг бозордаги 
кутилмаган ўзгаришларга янада мослашувчан ва тайёр қилиб қўяди. 
Бироқ шундай бўлсада, бизнес-режани банк ёки бошқа муассасалар томонидан 
корхонанинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш ва унинг ишлаб чиқариш 
салоҳиятидан унумлироқ фойдаланиш ташланган қутқариш воситаси деб 
тушунмаслик керак.
Эдвард Блэквеллнинг «қандай қилиб бизнес-режа тузиш» 
асарида кўрсатилишича: «Бизнес-режа банк ёки бошқа молиявий 
муассасалардан пул олиш керак бўлганда, шунингдек, акциялар эмиссиясида 
фойдаланилувчи режадир». 
1998 йилда Грузинов В.П. муҳаррирлиги остида нашр қилинган «Корхона 
иқтисодиёти» дарслигида қайд этилишича: «бизнес-режа бирон-бир тижорат 
лойиҳасини амалга ошириш ёки янги корхона яратиш учун мўлжалланган 
асосланган ҳатти-ҳаракатлар йиғиндисини ифодаловчи ҳужжатдир». 
Экономика предприятия. Под ред. проф. Грузинова В.П.- М.: «ЮНИТИ», 
1998. 
1996 йилда Горфинкель В. Л. ва Купрякова Е.М. муҳаррирлиги остида 
чиқарилган худди шундай китобда айтиладики «тадбиркорлик бизнесининг 
асосий мақсади фойда олишдир. Кўзда тутилган битимни режалаштиришда 
аввало қандай сумма олишга умид қилиш ва лойиҳа умуман кутилаётган 
миқдорда фойда келтиришга қодирлигига ишонч ҳосил қилиш лозим». 
Экономика предприятия. 

Download 342.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling