Нбдз руз — Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси


-модда. Даъвонинг эскириши ва судда кўриш эҳтимоли


Download 406.5 Kb.
bet13/14
Sana20.09.2023
Hajmi406.5 Kb.
#1682198
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
havo-kodeksi

127-модда. Даъвонинг эскириши ва судда кўриш эҳтимоли
Ташувчига нисбатан қўйилган ташишга тааллуқли даъво ҳаво кемасининг белгиланган манзилга қўнган, қўниши лозим бўлган ёки парвози тўхтатилган кундан кейин икки йил ичида даъвогар истаган жойда: ташувчи жойлашган ерда, ташувчининг ташишга доир шартнома тузган ваколатхонаси бор жойда ёки парвоз тугаши белгиланган манзилдаги тегишли судда қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар]
ХV боб. АВИАЦИЯ ИШЛАРИ
128-модда. Авиация ишларига доир шартнома
[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Авиация ишларига доир шартнома]
Авиация ишларига доир шартномага биноан томонлардан бири (эксплуатант) иккинчи томон (буюртмачи) учун бир ёки бир неча ҳаво кемасида шартномаларда назарда тутилган муддат, ҳажм ва шартларда авиация ишлари бажаришни ўз зиммасига олади.
129-модда. Авиация ишларига доир тарифлар
Эксплуатант ва буюртмачи авиация ишларига доир шартнома тузиш вақтида шартнома тарифларини белгилашга ҳақлидирлар.
(129-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
130-модда. Хорижий эксплуатантлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан авиация ишларининг бажарилиши
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишлари эксплуатант сертификати асосида хорижий эксплуатантлар, шунингдек чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан бажарилиши мумкин.
(130-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган хорижий эксплуатантлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ўз хусусий ҳаво кемаларидан, шу жумладан тегишли хорижий давлатда рўйхатдан ўтказилган ҳаво кемаларидан ёки Ўзбекистон Республикасининг ижарага олинган ҳаво кемаларидан фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида авиация ишларини бажарувчи хорижий эксплуатантлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга нисбатан ушбу Кодекснинг тегишли қоидалари татбиқ этилади.
(130-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 июлдаги ЎРҚ-159-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 261-модда)

Download 406.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling