Нбдз руз — Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси


-модда. Талаб қўйиш тартиби


Download 406.5 Kb.
bet11/14
Sana22.02.2023
Hajmi406.5 Kb.
#1220330
TuriКодекс
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
havo-kodeksi (1)

122-модда. Талаб қўйиш тартиби
Йўловчи, қўл юки, юк ёки почтани ташиш юзасидан ташувчига нисбатан даъво қўзғатишдан олдин унинг олдига талаб қўйилиши шарт, авиация ҳалокати натижасида йўловчининг ўлими ёки соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
(122-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги 549-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда)
Ташиш битта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра парвоз бошланган ёки тугаган манзилда билдирилади. Ташиш бир нечта ташувчи томонидан бажарилган тақдирда, қўл юки ёки юк ташиш қоидаси бузилганлигига доир талаблар даъвогарнинг хоҳишига кўра биринчи ёхуд охирги ташувчига, йўловчининг ўлими юз берган ёки соғлиғига зарар етказилган тақдирда эса, ташишни йўналишнинг зарар юзага келган участкасида бажарган ташувчига билдирилади.
(122-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда)
Бевосита аралаш транспортларда ташишдан келиб чиқадиган талаблар:
а) агар ташишнинг сўнгги манзили аэропорт бўлса – ташувчига;
(122-модданинг учинчи қисми «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-337-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 447-модда)
б) агар ташишнинг сўнгги манзили темир йўл ёки автомобиль станцияси, бандаргоҳ ёки порт бўлса – тегишли транспорт ташкилотига тақдим этилади.
123-модда. Талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи ёки улар ваколат берган шахслар йўловчини ва қўл юкини, почта ва юкни ҳаво транспортида ташиш шартномаси тузилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатномани тақдим этиб, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳаво транспортида ташиш шартномаси бузилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги, агар бундай далолатнома ташувчининг ходимлари ёки агенти томонидан тузилмаганлиги исботланса, ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш ҳуқуқидан маҳрум эта олмайди.
Йўловчи, юк жўнатувчи, юкни қабул қилувчи вафот этган ёки улар соғлиғининг ҳолати ташувчига нисбатан талаб қўйиш ва даъво қўзғатиш имконини бермаган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрнини қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар талаб қўйиши ёки даъво қўзғатиши мумкин»;
(123-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 июлдаги ЎРҚ-159-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 261-модда)

Download 406.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling