Нефтни ва газларни пайдо булиши


Download 27.53 Kb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi27.53 Kb.
#1623508
1   2   3
Bog'liq
referAT

Алканлар.
Алканлар нефт сакловчи худудларнинг барчасидаги ва табиий енувчи газларнинг таркибидаги углеводородларнинг асосий кисмини ташкил этади. Дунеда барча нефт сакловчи худудларнинг нефтига караб алканлар микдори хар хилда булади; тузилиши жихатдан жуда кичик молекулалардан иборат булган алканлар, нефтнинг енувчи газлари булиб хисобланади. Хар йили дуне буйича карийиб 1,5*1012м3 табиий газ казиб чикарилади. Ер остидаги табиий газнинг босими 25 – 30 МПА га етади. Шунинг учун унда эриган суюкликлар яъни углеводородлар нормал холатда катта молекуляр массага эга булади.
Газ конденсатининг микдори ,унинг таркибий тузилишига хамда шу газ турган катламнинг босимига ва температурасига боглик. Агар температура канчалик юкори булса, газда шунчалик куп суюк углеводородлар эрийди, газ сакловчи худудларга караб бу нарса фаркланади. Асосан газда конденсат хажми жихатдан 40 – 600 см33 гача булиши мумкин. Агар газ жойлашган худудда яъни газ конида, газ 1500 м чукурликда булса, енувчи газ ва углеводородлар бир фазали холатда булади, газнинг огир компоненталари эса енгил газсимон компонентали массасининг ичида тулалигича эриган булади. Газнинг босими тушиши билан ундан конденсат ажралади. Газдан конденсат ажрала бошлаган вактдаги босим, бошлангич конденсацияланиш босими дейилади. Казиб чикарилган газ орасидан хам конденсат ажрала бошлайди, чунки конденсат газнинг юкори босим кучи остида булади.Шунга асосан бу ходиса худди босим тушган катламдаги нефтдан ажралаетгани каби булади. Нефт ва газ таркибидаги нормал тузилишга эга барча алканлар метандан то тритриаконтангача (С33Н68) булганлари ажралиб олинган. Нефтда унинг хажмий микдори С6 учун 1,8% гача, С7 учун эса 2,3% гача булиши мумкин. Аксарият С33 гача 0,09% гача камайиб боради. Алканларнинг ер каърида пайдо булиши нефтнинг умумий генизиси аспектлари сифатида каралади.
Аммо, шундай ишлар мавжудки, бу ишларда алканларнинг хосил булиши алохида холда караб чикилган. Баъзи бир ишларда алканларнинг хосил булишини, изопранлардан ташкил топган деб каралади. Туйинган полиизопренлар занжирида изопреноидларнинг тузилиши узига хос характерга эга. Масалан: 2, 6 – диметилалканлар C9 – C13 ни еки 2, 6, 10 – триметилалканлар С14 – С18 ни ва 2, 6, 10, 14 – тетраметилалканлар ташкил этади. Булар уртасида нефт алканлари генезеси тугрисидаги саволни тушуниш учун энг кизикарлиси пристан (С19) ва фитандир (С20). Изопреноидларга 2 – метилалканларни (С4 – С8) хам киритиш мумкин. Нефтларда изопреноидлар (2 – 3) % гача булиши мумкин. Шундан кисми пристан ва фитанга тугри келади.

Асосий масса, кайнаш температураси (150 – 3500С) фракцияли изопреноидларда яъни (С11 – С20) да мужассамлашган. Чизмада фитолнинг тузилиши акс эттирилган булиб, бунда изопреноид структурага эга булган алканлар хосил булганлиги курсатилган. Фитол - бу хлорофилл таркибига кирувчи булиб хисобланади.



Download 27.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling