Нега 2023 йилга бундай ном берилди? Президент 2023 йилги режаларни тўғри олиш учун «жуда катта-катта одамларни пастларга, биринчи марта маҳаллаларгача туширилгани»


Download 8.97 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi8.97 Kb.
#1544712
Bog'liq
Нега 2023 йилга бундай ном берилди


Нега 2023 йилга бундай ном берилди?
Президент 2023 йилги режаларни тўғри олиш учун «жуда катта-катта одамларни пастларга, биринчи марта маҳаллаларгача туширилгани»ни таъкидлади. «Қани, одамларимиз нима истаяпти? Нима ниятлари бор? Нимадан рози, нимадан норози? Келажакка нима таклифлари бор?», — деган саволларни қўйди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, 20 мингга яқин таклифлар муҳокама қилинган. «Одамларимиз таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт йўналишларидаги аниқ-аниқ масалаларни кўтариб, улар бўйича тизимли ечимларни ҳам таклиф қилган», — деди президент. Давлат раҳбари уларни «ҳозирги вақтда одамларни қийнаётган ва эртанги кунимизга, ўзгаришимизга, тараққиётимизга тўғри замин яратиш бўйича таклифлар» деб атади.
«Мен бу фикрларни ўрганиб, бир нарсага амин бўлдим. Аҳолимиз биздан мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайтириш, таълим ва тиббиёт сифати ошириш; маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилиш; иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликка янги имкониятлар яратишни; адолат таъминлаш, оворагарчилик, бюрократия, энг асосийси, коррупцияни йўқ қилишни кутмоқда. Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт», — деди Мирзиёев.
Президент кўтарилаётган масалаларни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бермаслигини яна бир бор таъкидлади: «Ҳеч ким четдан келиб — мен ҳар сафар шу масалани айтаман — ҳеч ким четдан маҳаллага келиб, районга келиб, вилоятга келиб, Ўзбекистонга келиб, буларни ҳал қилиб бермайди, ҳеч қачон. Фақат ва фақат ўзимиз қилишимиз керак. Ўзимиз режаларимизни ҳозирги замонга [мослаб], муносиб қарор, фармон, қонунларимизни чиқаришиз керак. Одамларимизнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш учун барча шароитларни яратиш асосий вазифалармиз бўлиб қолиши керак».

Шавкат Мирзиёев халққа қанча имконият яратилса, бунинг фойдаси 10 карра, 100 карра бўлиб қайтишини, бунга сўнгги йилларда ҳамма гувоҳи бўлиб турганини айтиб ўтди. «Қанча шароит яратсак, шунча одамларимиз рози бўлиб, ўз ҳаётини, ўз турмушини, ўз йўналишини, ўз режаларини мутлақо катта-катта поғонада, баланд режаларни амалга оширяпти», — дея қайд этиб ўтди президент.


Шундан сўнг, давлат раҳбари юқорида айтган сўзларига хулоса қилиб, 2023 йилга Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном беришни таклиф қилди. Йиғилганлар ушбу таклифни гулдурос қарсаклар билан олқишлаб, қўллаб-қувватлади. Президент бунинг учун йиғилганларга миннатдорчилик билдирди.
«Инсон қадри деган ғояни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб эълон қилишимиз, агар [буни] чуқур таҳлил қилсак, жуда кўп ўйландик, нималар қўйиш мумкин, деб. Албатта, кечаги қилган ишимиз билан бугунгисининг давомийлиги, бардавомлиги бўлиши керак. Бардавомлик нуқтаи назардан, яна ва яна Инсон қадри деган ғоя йилларга қўшилиб давом этиши керак. Шунинг учун „Инсонга эътибор ва сифатли таълим“ [деб ном қўйдик]», — дея тушунтирди президент.
«[Инсонга] қачон эътибор бўлади? Таълим, таълим, таълим ва яна бир марта таълим. Мен олти йил олдин шу масалаларга чуқур эътибор қилиб, биринчи кундан бери таълимимиз ҳақида кўп гапираман. Агар таълим бўлса, билим бўлса, сифат ўзгаради. Таълим бўлмаса, сифат ўзгармаса, эътибор ҳам ўзгармайди», — деди Мирзиёев.
«Нима учун йилга бундай ном беряпмиз? Биз Ўзбекистонда олиб бораётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгилаганмиз. Аслида ҳам бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз бу — бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмасми? Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиш учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз», — деди давлат раҳбари.
Президентнинг таъкидлашича, таълим сифатини ошириш Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир: «Юсуф Хос Ҳожиб бобомиз айтганларидек, „Заковат бор жойда улуғлик бўлади, билим бор жойда буюклик бўлади“. Шунинг учун ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз зарур».
Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларнинг «обрўи жойига қўйилса», мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари ва олийгоҳларда сифат ўзгаришларин амалга оширилса, «бутун ҳаракатларимиз икки-уч карра ўзгариши»ни айтиб ўтди. «Ютуқлар бизники бўлади, фақат билим керак. Билим керак, нимага десангиз, ҳар биримиз орқамизга қараб, қандай буюк аждодларнинг фарзанди эканимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак», — дея қўшимча қилди президент.
Download 8.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling