Нега синглимга шап отиб юрибсан!
Download 14.75 Kb.
|
Бекакт
Бекат Ўшанда Рашид ўнинчи синфда ўқирди . Илхом билан бамайлихотир , аста мактабдан кайтаётганди , кутилмаган бир тўда бола уларни ураб олди . Биттаси чиқиб Рашиднинг ёқасидан ушлади : -Нега синглимга шап отиб юрибсан! -Йўқ гапни қаердан олдинг деди !?-деди Рашид . -Йўқ гапни сен чиқаргансан . Хозир бақрайган кўзларингни ўйиб оламан ? -Қўлингни торт, - деркан , Рашид уни силтаб ташлади . Бироқ лунжига тушган муштдан эсанкираб қолди .Ва ўзини ўнглаб рақибини рақибининг биқинига зарб билан урди . Тасур – тусур уруш бошланди. Уришга тўдадаги боллар хам қўшилди . Илхом еса Рашид билан тенгма – тенг савалашиш ўрнига , Рашидни махкам қучоқлаб харакатланишга қўймади. Рашиднинг бурнидан шариллаб оққан қонни кўрган рақиблар қочишга шайланди . Рашид ердан тош олиб уларнинг ортидан отди ва Илхомга қараб бақирди : -Мени нега ушлаб турдинг ? -Улар кўпчилик барибир уларга кучимиз етмасди. Уришма десам хеч қулоқ солмайсан. Ахир у Гулнознинг акаси-ку! -Лоақал уларнинг биттасини чалғитиб турганингда , қолганларини пўстагини дорга йойиб қўйиб , биттама битта қоқар едим . Насихатингни кейин айтаверар единг қўрқоқ . -Э, қўявер , одам калтак йеган билан улиб қолмайди . -Сенга фарқи йўқ . Гулноз ешитиб қолса устимдан кулади . -Кулса кулар . Хали танимайди-ю . Бирон марта гаплашмаган бўлсанг ! -Энди танишишни хам истамаса керак . Рашид ўша оқшом уйда утиролмади. Атрофга қоронғу чўкиб, ой тиккага келганда , аста сирғаниб кучага чиқди . Гулноз яшайдиган куча бошида тентираб юрди . Ўйноқи жилға сувлари жилдирар , терак барглари майин шитирларди .Рашид .Гулноз яшайдиган уй деразасидан кўз узмай кораси кўриниб колармикан дея умид қиларди . Қанийди Гулноз деразадан бир бор кўчага қараса , мени кўриб ёнимга келсада : Сиз мени яхши кўрасизми деса -ха яхши кураман Шу нарса ич ичимдан иқрорман дердим. -Бўлмаса нега доим мендан қочиб юрасиз? -Сизнинг олдингизда ўзимни ёқотиб қўяиан. -Хозир бинойидек гапиряпсиз-ку ! -Хозир мен гапиряпман . Хатто овозим хам чиққани йўқ .Гапираётган , ичимдаги қуш.У айтадиган гапларимни ўргатиб турибди. Сизга хаёлан гапиравераман ,гапиравераман .Хеч қачон кўз олдимдан кетмайсиз , Турсам хам утирсам хам сизни ўйлайвераман. Download 14.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling