Нега синглимга шап отиб юрибсан!


Download 14.75 Kb.
Sana12.10.2023
Hajmi14.75 Kb.
#1699314
Bog'liq
Бекакт


Бекат
Ўшанда Рашид ўнинчи синфда ўқирди . Илхом билан бамайлихотир , аста мактабдан кайтаётганди , кутилмаган бир тўда бола уларни ураб олди . Биттаси чиқиб Рашиднинг ёқасидан ушлади :
-Нега синглимга шап отиб юрибсан!
-Йўқ гапни қаердан олдинг деди !?-деди Рашид .
-Йўқ гапни сен чиқаргансан . Хозир бақрайган кўзларингни ўйиб оламан ?
-Қўлингни торт, - деркан , Рашид уни силтаб ташлади .
Бироқ лунжига тушган муштдан эсанкираб қолди .Ва ўзини ўнглаб рақибини рақибининг биқинига зарб билан урди . Тасур – тусур уруш бошланди. Уришга тўдадаги боллар хам қўшилди . Илхом еса Рашид билан тенгма – тенг савалашиш ўрнига , Рашидни махкам қучоқлаб харакатланишга қўймади. Рашиднинг бурнидан шариллаб оққан қонни кўрган рақиблар қочишга шайланди . Рашид ердан тош олиб уларнинг ортидан отди ва Илхомга қараб бақирди :
-Мени нега ушлаб турдинг ?
-Улар кўпчилик барибир уларга кучимиз етмасди. Уришма десам хеч қулоқ солмайсан. Ахир у Гулнознинг акаси-ку!
-Лоақал уларнинг биттасини чалғитиб турганингда , қолганларини пўстагини дорга йойиб қўйиб , биттама битта қоқар едим . Насихатингни кейин айтаверар единг қўрқоқ .
-Э, қўявер , одам калтак йеган билан улиб қолмайди .
-Сенга фарқи йўқ . Гулноз ешитиб қолса устимдан кулади .
-Кулса кулар . Хали танимайди-ю . Бирон марта гаплашмаган бўлсанг !
-Энди танишишни хам истамаса керак .
Рашид ўша оқшом уйда утиролмади. Атрофга қоронғу чўкиб, ой тиккага келганда , аста сирғаниб кучага чиқди . Гулноз яшайдиган куча бошида тентираб юрди . Ўйноқи жилға сувлари жилдирар , терак барглари майин шитирларди .Рашид .Гулноз яшайдиган уй деразасидан кўз узмай кораси кўриниб колармикан дея умид қиларди . Қанийди Гулноз деразадан бир бор кўчага қараса , мени кўриб ёнимга келсада :

Сиз мени яхши кўрасизми деса


-ха яхши кураман Шу нарса ич ичимдан иқрорман дердим.
-Бўлмаса нега доим мендан қочиб юрасиз?
-Сизнинг олдингизда ўзимни ёқотиб қўяиан.
-Хозир бинойидек гапиряпсиз-ку !
-Хозир мен гапиряпман . Хатто овозим хам чиққани йўқ .Гапираётган , ичимдаги қуш.У айтадиган гапларимни ўргатиб турибди. Сизга хаёлан гапиравераман ,гапиравераман .Хеч қачон кўз олдимдан кетмайсиз , Турсам хам утирсам хам сизни ўйлайвераман.

Download 14.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling