Низом умумий қоидалар


Download 15.64 Kb.
bet1/4
Sana21.04.2023
Hajmi15.64 Kb.
#1369213
  1   2   3   4
Bog'liq
Ёш қутқарувчилар НИЗОМИ


ЁШ ҚУТҚАРУВЧИЛАР” МУСОБАҚАСИНИ МАКТАБ ВА ТУМАН БОСҚИЧИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ


1.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Ушбу Низом Деҳқонобод туманида жойлашган умумтаълим мактабларида тахсил олаётган 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида икки босқичли “Ёш қутқарувчилар” мусобақасини ўтказиш тартибини белгилайди. Мусобақа ёшларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва бошқаларга кўмак бериш борасидаги билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказилади. Туман ташкилий қўмитаси мусобақа Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.


ЖАМОАЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


Ўқув йилининг бошида Ховос шахарчасида жойлашган умумтаълим мактабларида тахсил олаётган 9-10-11-синф ўқувчиларидан иборат жамоалар тузилади. Уларнинг орасидан сардорлар сайланади. Сардор “Ёш қутқарувчилар” жамоасига бошчилик килади.


Қатнашчилари битта таълим муассасасидан 8 нафар иштирокчи, шундан 3 нафари қизлардан ташкил топган жамоадан иборат булади. Шартларни бажариш вақтида 6 нафар иштирокчи, шундан 2 нафари кизлардан ташкил топган тартибда иштирок этади. Бундан ташқари мусобақага жамоа билан 1 нафар ЧҚБТ фани ўқитувчиси, 1 нафар мактаб ёшлар иттифоқи етакчиси келиши зарур. Гурух аъзолари ташкилий кумитага куйидаги хужжатларни такдим килади:
1.Шахсни тасдикловчи хужжат (паспорт ёки тугилганлик хакидаги гувохнома);
2.Мактаб ўқувчилари эканлигини тасдикловчи маълумотнома;
3.Соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
4.Ҳавфсизлик коидаларига риоя этиш хакидаги йўриқнома билан танишганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
Талаб килинган юкоридаги хужжатларни топширмаган ёки хужжатларида камчилиги мавжуд жамоалар мусобақада иштирок этмайди. Жамоаларнинг мусобақада катнашиш тўғрисидаги талабномалари ташкилий кумиталар белгилаган муддатларда кабул килинади. Белгиланган муддатлардан кечиккан жамоалар талабномалари кабул килинмайди. Талабномада курсатилмаган шахслар мусобақага киритилмайди. Мусобақа шартларини бахолашда хакамлар фаолиятига аралашган жамоа аъзолари ва мураббийлар жарима баллари билан жазоланади. Мусобақада битириб кетган ўқувчилар иштирок этмайди.



Download 15.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling