Малика Абдуқаҳҳорова( имзо) санa
III- блок. Мутахассислик бўйича тайѐргарлик.
МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова
Кичик гуруҳи учун нутқ ўстириш бўйича машғулот ишланмаси
Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг биринчи бўғини ҳисобланиб, у мактабда ўқиш учун тайѐр, соғлом болани тарбиялашни кўзда тутади. Болани мактабда муваффақиятли таълим олишга тайѐрлашда, унга она тилининг барча бойликларини эгаллаб олиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш зарур. Мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган нутқни ривожлантириш машғулотлари давомида болаларга грамматик машқлар, турли интерфаол ўйинлар ѐрдамида мустаҳкамланади.
Мавзу: «Бўри билан эчки» ўзбек халқ эртагини тарбиячи билан биргаликда қайта ҳикоя қилишга ўргатиш.
Мақсад: Болаларни таниш адабий асар («Бўри билан эчки» ўзбек халқ эртаги)ни тарбиячи билан биргаликда қайта ҳикоя қилишга ўргатиш. Вазифалар:
«А» товушининг тўғри талаффузини аниқлаш ва уни сўз ва сўз бирикмаларида тўғри талаффуз қилишга ўргатиш.
Кутилаѐтган натижалар:
Болалар «Бўри билан эчки» ўзбек халқ эртагини тарбиячи билан биргаликда қайта ҳикоя қилишга ўрганадилар.
«А» товушини (сўзларда, сўз бирикмаларида) тўғри талаффуз қилишга ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
«А» товуши бор суратлар, ширма уйча, ўйинчоқлар, от-тойчоқ, сичқон- сичқонча, мушук-мушукча.
Кўргазмали қуроллар: бўри, эчки, ғоз ўйинчоқлари.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Ҳозир, болажонлар мен сизга «Бўри билан эчки» эртагини айтиб бераман,- дейди.
Тарбиячи ўйинчоқлардан фойдаланиб (саҳналаштириб) эртакни ҳикоя қилади ва «Эртак сизга ѐқдими? Ҳозир биз уни ҳаммамиз биргаликда ҳикоя қиламиз. Мен бошлайман, сиз эса менга ѐрдам бериб, давом эттирасиз (умумий ва якка-якка жавоблар)»-дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |