Ўрта гуруҳ учун машғулот ишланмаси Сана
Ўтказиш жойи: спортзал
Вазифалар:
Жойида туриб сакрашни ўргатиш.
Копток билан ўйналадиган ўйинларга оид кўникмаларни ривожлантириш.
Жисмоний тарбия ва спортга қизиқишни ривожлантириш.
Жиҳозлар: копток, ҳуштак.
Машғулотнинг бориши, мазмуни, методик кўрсатмалар. Ташкилий қисм.
Ўйин мотивациясини яратиш.
Бир қаторга турғазиш.
Турган жойда юриш:
оѐқ учида, қўлларни юқорига кўтариб юриш;
товонда юриш, қўллар бошда;
оѐқнинг ташқи қисмига таяниб, пингвинлар каби юриш.
Турган жойда югуриш, залда айлана шаклида югуриш, турган жойда югуриш.
Нафас олишни тиклаш учун 30 дақиқа юриш
2 марта зални айланиб югургандан кейин қоматни тик тутиб нафас олишга эътибор бериб юриш
Қоматни тўғри шакллантириш учун машқлар
Умуртқа поғонаси бузилишларини тўғрилаш ва олдини олиш, елка ва бел мушакларини мустаҳкамлаш учун машқ
дастлабки ҳолат - тик туриш, қўллар пастда;
–қўллар елкада;
– қўллар юқорига кўтарилган; 3 – қўллар елкада;
4 – дастлабки ҳолатга қайтиш.
дастлабки ҳолат – қўллар елкада;
1-4 – қўлларни олдинга айлана ҳолда ҳаракатлантириш; 5-6 – қўлларни орқага айлана ҳолда ҳаракатлантириш;
«Соатчалар»
дастлабки ҳолат – оѐқлар елка кенглида, қўллар белда;
1-2 – қўлларни муштлаган ҳолда айлана ҳолда ўнгга бурилиш; 3- 4- қўлларни муштлаган ҳолда айлана ҳолда чапга бурилиш; 5-6 – дастлабки ҳолат.
«Қайчилар»
Дастлабки ҳолат – қўллар олдинга чўзилган.
Қўллар билан қайчи каби ҳаракатлар бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |