Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика


Малика Абдуқаҳҳорова ( имзо) сана


Download 157.38 Kb.
bet3/18
Sana26.02.2023
Hajmi157.38 Kb.
#1233183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
tavsiya

Малика Абдуқаҳҳорова ( имзо) сана


1.2- модул. Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия жараѐнларини ташкил этишнинг ҳуқуқий-меъѐрий асослари

МТМ тарбиячиси касбий қайта тайѐрлаш курси тингловчиси Малика Абдуқаҳҳорова




“Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” ( реферат) Режа:


  1. Бола ҳуқуқлари ҳимояси –устувор вазифа.

  2. Бола ҳуқуқлари.

  3. ―Бола ҳуқуқлари тўғрисида‖ги БМТ конвенциясининг Ўзбекистондаги аҳамияти

Бола ҳуқуқлари ҳимояси –устувор вазифа


«Вояга етмаганлар, меҳнатга лаѐқатсизлар ва ѐлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир». (Ўзбекистон Конституциясининг 45-моддаси).
Ҳар бир давлатнинг демократик тараққиѐтини белгиловчи энг муҳим мезонлардан бири, шубҳасиз, инсон ҳуқуқларидир. Бугунги кунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий механизмлари изчил такомиллашиб бормоқда. Ҳуқуқнинг алоҳида соҳаси сифатида шаклланиб бўлган инсон ҳуқуқларининг ўзи ҳам айни пайтда янада ихтисослашмоқда.
«Аѐллар ҳуқуқлари», «ногиронлар ҳуқуқлари», «беморлар ҳуқуқлари» каби алоҳида шахс ҳуқуқлари шаклланмоқда. Бундай ҳуқуқли шахслар, ўзининг жисмоний ва ижтимоий аҳволи, алоҳида эътибор талаб этиши туфайли жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида ҳаѐт кечириши билан бир қаторда, алоҳида ҳуқуқ, имтиѐз ҳамда кафолатлардан фойдаланади.
Шу нуқтаи назардан, халқаро ҳуқуқ тизимида жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етмаган, алоҳида эътибор ва ғамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам ҳимояга муҳтож болаларга тақдим этилаѐтган ҳуқуқ, имтиѐз ва кафолатларни қамраб олувчи «бола ҳуқуқлари» деган ҳуқуқ соҳаси юзага келди. Бола ҳуқуқлари ўзига хос тараққиѐт йўлини босиб ўтган муҳим соҳа бўлиб, инсон ҳуқуқлари концепциясининг ажралмас қисмидир.
Гап инсон ҳуқуқлари тизимида бола ҳуқуқларининг халқаро-ҳуқуқий асослари ҳақида бораркан, бу борада 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган БМТнинг асосий шартномаларидан бири – Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни тилга олиш жоиз. Мазкур ҳужжат бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш ҳамда ушбу соҳада
давлатлараро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш асосидир. Шу билан бирга, у бола ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонунчиликни ривожлантиришнинг мукаммал андозаси ҳамдир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон БМТнинг инсон ҳуқуқларига оид 6 та асосий ва 70 дан зиѐд универсал ва минтақавий шартномаларини тан олган. Мамлакатимизнинг 1992 йилда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиши бола ҳуқуқларига оид давлат сиѐсатининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда бола ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг самарали механизмини ишлаб чиқишга хизмат қилди.
Бундан ташқари, мамлакатимиз бола ҳуқуқларини таъминлашда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, «Фуқаролик ва сиѐсий ҳуқуқлар тўғрисида»ги ҳамда «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро пактларда мустаҳкамланган меъѐрларга таянади. Шу билан бирга, БМТнинг вояга етмаган болаларга нисбатан одил судлов юритишга доир минимал стандарт қоидалари (Пекин қоидалари), БМТнинг вояга етмаган болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган дастурий принциплари (Ар-Риѐд дастурий принциплари) ва бошқа тавсиявий ҳужжатлари одил судлов соҳасида бола ҳуқуқларига оид миллий қо- нунчиликни такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бола ҳу- қуқларини ҳимоя қилиш тизимини босқичма-босқич ислоҳ этиш, бу соҳадаги халқаро меъѐрларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва қонунчиликни такомиллаштиришга жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтган даврда вояга етмаганларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб- қувватлашни кўзда тутувчи бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш бўйича давлат дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурлари ҳамда 2007-2011 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракат дастури қабул қилинди. Бошқача айтганда, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция талабларидан келиб чиқиб, юртимизда бола ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган ислоҳотлар қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:

  • бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;

  • бола ҳаѐти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;

  • боланинг камситилишига йўл қўймаслик;

  • боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

  • болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, бола ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш тизими беш жиҳатдан, яъни қонунчилик, дастурий, бошқарув, ижро ва маърифий соҳаларда таъминланади. Ўзбекистонда ҳам бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими бир қанча йўналишларда амалга оширилмоқда.
Аввало, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича умумэътироф этилган тамойиллар устуворлигини таъминлаш, бола ҳуқуқларига оид миллий қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро шартномалар бажарилишини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича 100 дан зиѐд қонун, фармон, қарор ва бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Энг муҳими, Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш бўйича комплекс ҳуқуқий асослар яратилди. Айниқса, 2008 йил 7 январда қабул қилинган
«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун бу борада тарихий ҳужжат бўлди.
Қонунда етим, ижтимоий муҳтож, ногирон болалар тушунчаларининг аҳамияти, бола ҳуқуқларини таъминлаш ва уларни жорий қилиш учун зарур шароитларни яратиш борасидаги давлат сиѐсатининг асослари ўз аксини топди. Шу билан бирга, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг асосий фаолият йўналишлари, зиммасидаги масъулияти, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишга оид кафолатлар, бу борадаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилди.
Мазкур қонуннинг қабул қилиниши, биринчидан, бола ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатларининг кодификация қилинишига замин яратди. БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясида белгиланган халқаро стандартларга миллий қонунчиликнинг мослигини таъминлаш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмининг ошкоралиги ва самарадорлигини ошириш учун бола ҳуқуқлари ҳимоясининг аниқ кафолатларини белгилаб олиш имконини берди. Шунингдек, парламентимиз томонидан 2010 йилда
«Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда болаларни ижтимоий- иқтисодий ва маданий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим давлат дастурлари қабул қилиниб, босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, «Соғлом авлод» (2000 йил), «Она ва бола» (2001 йил), «Аѐллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2002 йил) давлат дастурлари, шунингдек, «Ёшлар йили» (2008
йил) ва «Баркамол авлод йили» (2010 йил) давлат дастурлари ва миллий ҳаракат режаларининг жорий этилиши юртимизда инсон ҳуқуқлари, жумладан, бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида ўзига хос ҳуқуқий анъана шаклланганини кўрсатади.
Бола ҳуқуқларини амалга ошириш муаммосини ҳал этишда кенг қамровли ѐндашув ҳамда бу соҳада махсус ваколатларга эга бўлган муассасалар ҳаракатларини мувофиқлаштириш ғоят муҳим. Мамлакатимизда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция талабларини бажариш бўйича давлат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унга қарашли вазирлик ва идоралардир.
Вазирлар Маҳкамаси ваколатига таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолининг ижтимоий муҳофазаси ҳамда бошқа соҳалар доирасида ягона давлат сиѐсатини амалга ошириш киради.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштириб, йўналтириб боради. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳақидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. У вазирлик ва идораларнинг фаолияти устидан назорат ўрнатиб, улар чиқарган қонунга зид ҳужжатларни бекор қилиш ваколатига эга. Бевосита бола ҳуқуқларини таъминлаш масалалари билан Вазирлар Маҳкамасининг Умумтаълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти шуғулланади.
Бола ҳуқуқлари бузилгани тўғрисида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқувчи ва минтақаларда унга риоя қилинишининг мониторингини ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳам бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаол қатнашади.
Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг тавсиялари бўйича бола ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда ушбу соҳага масъул ташкилотлар, муассасалар муаммоларининг комплекс ечимини топиш ғоятда муҳим. Шунга кўра, мустақиллик йилларида мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таъминлаш билан шуғулланадиган давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш модели шаклланди. Масалан, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунда кўрсатилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш киради.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мониторинг ҳамда назорат қилиш миллий тизими йўлга қўйилган.
Болаликни ва бола ҳуқуқларини ҳимоялаш масалалари билан марказда ва жойларда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, таълим, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, шунингдек, хайрия ташкилотлари шуғулланади. Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ҳимояланишини таъминлайдиган тизим, хусусан, қонун чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимияти органлари, прокуратура, адвокатура ҳамда бошқа ҳуқуқни таъминлашга кўмаклашувчи жамоат тузилмалари шаклланган.
Аммо ҳалигача болаларни ҳимоя қилишга қаратилган ижтимоий, психологик, педагогик, тиббий, ҳуқуқий чоралар тарқоқ ҳолда. Болалар билан иш олиб борувчи барча субъектлар кучлари бирлаштирилмаган.
Бола ҳуқуқларини ҳимоялашга кўмаклашувчи муҳим омил – Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва бола ҳуқуқларига оид Ўзбекистон қонунларини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишдир.
Бола ҳуқуқларига бағишланган маърифий фаолият мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида бола ҳуқуқлари бўйича таълим тизимини шакллантиришда, тегишли адабиѐтларни нашр этишда, семинар, тренинг, конференция, давра суҳбати ўтказиш ва боланинг ҳолатини яхшилаш бўйича хорижий тажрибани ўрганишда ҳам ифодаланади.
Мамлакатимизда аҳолининг бола ҳуқуқлари тўғрисидаги билимларини ошириш мақсадида кўплаб ишлар қилинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзига хос миллий ҳуқуқий тизим шаклланган бўлиб, мамлакатимиз мазкур йўлда дадил қадам ташлаѐтган давлатлардан бири ҳисобланади.

Download 157.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling