Низомий номидаги тошкент давлат педагогика
Adobe Photoshop дастурини имкониятлари
Download 5.16 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-informatika
3. Adobe Photoshop дастурини имкониятлари.
Adobe Photoshopгa кириш мавзусини ўрганаётганда ишлатиладиган тушунчалар: - ишчи ойна; - расм ойнаси; - ҳолат сатри; - асбоблар панели. " Adobe Photoshopга кириш" мавзусини ўрганишда асосий саволлар: - Adobe Photoshop билан танишиш; - Adobe Photoshop интерфейси. Тавсиялар: Ушбу мавзуни ўрганаётганда, дастурнинг мақсади, бажарилиши мумкин бўлган имкониятлар ҳақида айтиб бериш керак. Жуда муҳим томонлардан бири бу Аdobe Photoshop ойнасини ўрганишдир, чунки болаларнинг муваффақияти дастур ойнасининг тузилиши хақидаги билимларидан маҳоратли фойдаланишга боғлиқ. Ўқувчиларда, синфда психологик тўсиқ бўлмаслиги учун болаларда дастур ойнасини бошқариш қобилиятини ишлаб чиқиш муҳимдир. Асбоблар панели, асбоблар палитраси, меню элементлари ҳақида гапиришнинг ўзи кифоя эмас, бунинг қандай қилиниши кераклигини кўрсатишнинг ўзи этарли эмас. Интерфейси билан ишлаш қобилиятини ривожлантириш керак. Дарс давомида "иш майдони", "асбоблар панели", "хоссалар панели", "асбоблар панели", "ҳолат сатри" тушунчаларига таъриф бериб, тушунтириш керак. Дарс давомида ўқитувчи хоссалар панели билан ишлайдиган тамойилларни (уни қандай чақириш, ёпиш, керакли параметрларни топиш ва уларни ўзгартириш) ва ҳолат сатрини тушунтиради.Вазифа олдиндан чоп этилиши керак. Ҳар қандай график муҳаррири каби, Аdobe Photoshopнинг вазифаси тасвирга ўзгартириш киритиш учун мўлжалланган. Дастур тасвирга махсус эффектларни жойлаштириш, бир тасвирнинг хоссаларини бошқасига ўтказиш, матнни яратиш, рангларнинг нисбатларини ўзгартириш ва ҳатто оқ қора рангдаги тасвирларга ранг қўшиш имконини беради. Янги тасвирлар яратиш мумкин. Photoshop қуйидаги турдаги тасвирларни яратиш ва таҳрир қилиш учун энг яхши дастур ҳисобланади: - сканерланган фотосуратлар; - ҳар қандай турдаги рақамли камералар ёрдамида олинган тасвирлар; - чегаралари ноаниқ бўлган, соялари бор логотип ва эмблемалар; - Фильтрлар ва рангларни тўғрилаш билан махсус эффектлар. Ишчи ойнаси: Аdobe Photoshop дастурини муваффақиятли ишга туширгандан сўнг, экранда ишлайдиган ойна пайдо бўлади. Менюлар 149 қатори буйруқларга киришни таъминлайди. Курсорни "сарлавҳа" га қўйиб расм ойнасини сичқонча билан судраб олиш мумкин. Расм ойнаси: Аdobe Photoshopда бир вақтнинг ўзида кўп расмларни очиши мумкин. Ҳар бир тасвир алоҳида ойнада очилади. Ҳолат сатри: Танланган (фаол) асбоб ва тасвирни кўрсатадиган Windows вазифа панели устида жойлашган. Асбоблар панели. Турли хил асбоблар билан тугмалар мавжуд.. Назарий материал тақдимотидан сўнг топшириқ ёзилган вароқлар тарқатилади. Download 5.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling