ГЛОССАРИЙ
Дисперсия - деб тақсимот қатори элементлари билан уларнинг ўртача кўрсаткичи айирмалари квадратининг ўртачасига айтилади.
Стандарт оғиш - деб илдиз остидан чиқарилган дисперсия кўрсаткичига айтилади.
Корреляция коэффициенти –икки ўзгарувчининг қийматлари орасидаги мавжуд боғлиқликнинг кучи ва йўналишини аниқ кўрсатувчи математик –статистик кўрсаткич бўлиб, «лотинча» «r» ҳарфи билан белгиланади.
Тестлаштириш- тестларни қўллашда иборат, дианостик воситалар, эмпирик тадқиқот методи.
Методика –бирор бир амалга ошириш мўлжалланган ҳаракатлар учун бирор бир тайёр кўрсатма, тадбир.
Интеллект коэффицие́нти («IQ») — инсон интеллекти (ақлий тараққиёт) даражасининг миқдорий баҳоси.
Психологик тадқиқот-психик ҳодисаларни илмий ўрганишдир. У қуйидаги этаплардан иборат: 1) муаммони шакллантирш; 2) фаразни илгари суриш; 3) фаразни илгари суриш асосида эмпирик маълумотлар олиш ва уларни қайта ишлаш; 4) натижаларни талқин қилиш- фараз билан олинган натижаларни ўзаро муносабатини текшириш ҳамда назария асосида хулосалар чиқариш.
Психологик эксперимент — текширилувчиларнинг ҳаёт фаолиятига мақсадли илмий аралашув орқали психология ҳақидаги янги илмий билимларни олиш учун махсус шароитларда ўтказиладиган тажриба.
Экспериментатор— экспериментнии амалга оширувчи, экспериментал тажриба-синовни ташкил этувчи фаолият субъекти.
Стандартлаштириш -( инглизча standard сўздан олинган бўлиб, – бир шаклга, меъёрга келтириш маъносини англатади) – тестнинг ўтказиш тартиби ва унинг натижаларини баҳолашни ягона меъёрга келтириш, унификациялаш ва татбиқ этишни қатъий белгилаш жараёни
Мазмуний валидлик (content validation)- У кўпинча “мантиқий валидлик” ёки “аниқлаш бўйича валидлик” деб ҳам номланади. Мазмуний валидлик мутахассис томонидан тестнинг валидлик деб билдирган мулоҳазаси орқали аниқланади.
Эмпирик валидлик (empirical validity)- Эмпирик валидликнинг ғояси тестнинг маълум қобилиятини аниқлашда индикатор ёки психик хусусиятлари ёки инсон хулқ-атвор шаклларини қатъий аниқлашни башорат қилувчи бўлиб хизмат қилишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |