«nnn» акциядорлик жамияти
Download 42 Kb.
|
Приказ об отмене удаленной работы уз
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масофавий иш режимини бекор қилиш тўғрисида
- Директор
«NNN» акциядорлик жамияти («NNN» АЖ)
Масофавий иш режимини бекор қилиш тўғрисида Карантин чоралари юмшатилгани ва фаолиятни тиклашга рухсат берилгани муносабати билан, Махсус комиссиянинг «__»_______ 2020 йилдаги __-сон қарори асосида БУЮРАМАН: «NNN» АЖда 01.06.2020 йилдан бошлаб қуйидаги ходимлар учун масофавий иш режими бекор қилинсин: Бухгалтер Раҳимов А.А.; Иқтисодчи Исоқов И.И.; Сотиш бўйича менежер Ёқубов Л.Д.; Юрисконсульт Орлов Ю.П. /ёки/ «NNN» АЖда 01.06.2020 йилдан бошлаб қуйидаги бўлимларнинг ходимлари учун масофавий иш режими бекор қилинсин (иловадаги ходимларнинг рўйхати): Бухгалтерия бўлими; Кадрлар бўлими; Юридик бўлим; Сотиш бўлими; Маркетинг бўлими. Ходимлар меҳнат мажбуриятларини бажариш учун 01.06.2020 йилдан бошлаб Тошкент ш., Миробод тумани, Таллимаржон кўч., 94/5-уйда жойлашган «NNN» АЖ офисида ишлай бошласинлар. Ходимларнинг аввалги меҳнат функцияларини бажариш мажбурияти тўлиқ ҳажмда, таркибий бўлинмаси, лавозими ва маошини ўзгартирмаган ҳолда сақланиб қолсин. Кадрлар бўлими раҳбари Эшмуродова М.Н. 2020 йил 31 майгача бўлган муддатда масофавий иш режими бекор қилинаётган ходимларни мазкур буйруқ билан таништирсин. Мазкур буйруқ билан танишиш учун буйруқ нусхаси барча ходимларнинг корпоратив почтаси ва меҳнат шартномасида кўрсатилган электрон манзилларига юборилсин, офисда ишлашга қайтганлари заҳоти буйруқнинг асл нусхасини имзоласинлар. Маъмурий-хўжалик бўлими бошлиғи Азизбоев У.Э. ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис Петров И.С. офисдаги ишни Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги 176-сон қарори ва 0372-20-сон СанҚНда назарда тутилган карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда йўлга қўйсинлар. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назоратни ўз зиммамга оламан. Асос: ходимларнинг (Раҳимов А.А., Исоқов И.И., Ёқубов Л.Д., Орлов Ю.П., Азизбоев У.Э., Петров И.С. /ёки/ иловадаги рўйхат бўйича) аризалари (/ёки/ қўшимча келишувлари). Директор (имзо) И.В. Баҳромов Буйруқ билан танишдик: Кадрлар бўлими раҳбари (имзо) Эшмуродова М.Н. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис (имзо) Петров И.С. МХБ бошлиғи (имзо) Азизбоев У.Э. (сана) (имзо) А.А. Раҳимов (сана) (имзо) И.И. Исоқов (сана) (имзо) Л.Д. Ёқубов (сана) (имзо) Ю.П. Орлов Download 42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling