Nomonjonov asadbek
Кабел канализациясида, коллекторларда ва қувурларда ётқизилувчи оптик кабеллар
Download 1.35 Mb.
|
indivudual loyxa
Кабел канализациясида, коллекторларда ва қувурларда ётқизилувчи оптик кабеллар. Оптик кабелларни телефон кабел канализациясига ётқизилишида ётқизилувчи кабел чўзилишига, эгилишига ва кўндаланг сиқилиш таъсири остида бўлади. Кабелнинг чўзилиши асосан оптик кабелни ётқизилувчи қувур деворларига ишқаланиш ҳисобига ҳам ҳосил бўлади. Эгилишлар ва кўндаланг равишда сиқилишлар эса оптик кабелни канализациянинг тўғри ва бурилган жойлари бўйлаб ётқизилиш ҳисобига ҳамда кабелни ётқизиш жараёнида йўналтирувчи блоклар ва роликларни қўллаш ҳисобига ҳосил бўлади.
Оптик кабелни эксплуатация жараёнида ер ости кабеллари сингари у иссиқлик таъсири остида бўлади ва ўз навбатида ички кучланганликга олиб келади. Шу билан биргаликда оптик кабелни чизиқли кенгайиши ҳисобига ташқи кучлар бир мунча кичик бўлади. Чунки ётқизилувчи кабел қувур ичида бемалол ётади. Оптик кабелни телефон кабел канализациясига, коллекторларга ва қувурларга ётқизишда оптик кабелнинг тузилишидаги асосий тавсилотлардан бири – рухсат этиладиган чўзилиш кучланганлиги ҳисобланади. Бундан ташқари оптик кабел эгилишларга чидамли бўлиши керак, чунки кабел ётқизилишида ва монтаж жараёнида 20…25 марта ўралиш хусусиятига эга бўлади ва ниҳоят оптик кабел канализация ичи бўйлаб оқувчи турли хил сувлардан муҳофазаланган бўлиши керак. 6.5-расмда бу гурухга таълуқли бўлган оптик кабелнинг конструктив тузилиши кўрсатилган. 6.5-расм. Қувурларга ётқизиладиган оптик кабелнинг кўндаланг кесим юзаси: 1-марказий кучлантирувчи элемент ; 2- оптик тола; 3- оптик модул; 4-гидрофоб компаунд; 5-ташқи қобиқ. Бундай турдаги оптик кабелнинг конструктив тузилишида оптик толалар полимер найчалар ёки пластмассали оралиқлар орасида бемалол жойлашади. Кабелнинг гермитизацияси эса гидрофоб компаундлар ёки бошқа муҳофазаловчи қурилмалар ёрдамида бажарилса, унинг кучлантирувчи ва махкамловчи элементлари ёрдамида эса лозим бўладиган мустаҳкамликга ва рухсат этиладиган эгилиш радуси ва чўзилиш бўйича кучланганлиги 1500…4000 Н қийматга қадар етади. Кабелларни кемирувчилардан муҳофаза этиш учун симли ўрамлар ёки тўлқинсимон пўлат тасма қўлланади. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling