Nomonjonov asadbek
Download 1.35 Mb.
|
indivudual loyxa
Мухофазаловчи қатлам. Кварц шишанинг теоретик мустахкамлик чегараси 6000 Н/мм2 қийматидан ҳам жуда юқори, ингичка толаларнинг мустахкамлик чегараси эса ундан хам юқори, аммо амалиётда оптик толанинг мустахкамлиги турли даражаларга ва ички кучланганликга боғлиқ, шунинг учун оптик тола ишлаб чиқариш жараёнида чидамлик бўйича назоратдан ўтади, аммо чидамлилик бўйича назорат текширувидан ўтган стандарт оптик толани узилиш бўйича мустахкамлиги 10Н қийматидан ошмайди. Оптик толаларни ташқи таъсирлардан мухофазалаш учун қобиқ устига бирламчи ва иккиламчи мухофазаловчи қатлам билан қопланади.
Бирламчи қатлам тола ичида микроёрилишлар пайдо бўлишидан ва микроёрилишларни ривожланиб кетишидан мухофазалайди. Одатда толанинг бирламчи қоплами акрилат билан қопланади ва толаларни бир-биридан ажратиш учун унинг усти бўялади. Оптик толанинг бирламчи мухофазаловчи қатлам диаметри 245±10 мкм. Тола қобиғини намликдан ва водороддан мухофазалаш учун юпқа металлаштирилган ёки углерод қатламини қўллаш ҳисобига махсус мухофазаловчи қатлам ҳосил қилинади. Бундай герметик ва мустахкамловчи қатлам оптик толаларни тезда эскириш холатини олдини олади ва улар анча чуқур бўлган сув ости оптик кабеллари учун қўлланади. Оптик толанинг бирламчи қоплами устига жуда хам мустахкамлиги юқори бўлган полиэтилен,нейлон каби эластик полимер билан қопланади, чунки эластик полимер оптик толаларни турли хил эгилишлардан, сиқилишлардан ва чўзилиб узилиш кучланганликлардан мухофазалайди. Иккиламчи мухофазаловчи қатламнинг ташқи диаметри 0,8…1,0 мм . Оптик толалар ва оптик кабеллар устида олиб борилаётган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тола ўзаги кўндаланг кесим юзасининг деформацияси оптик толанинг сўниш коэффициентини битта ёки ундан ортиқ тартибда ошишга олиб келади, шунинг учун оптик толаларни радиал равишда сиқилиши ҳисобига сўниш коэффициентини ошиш эхтимоллиги жуда хам юқори бўлмаслиги учун толанинг бирламчи ва иккиламчи қатламлари орасига диаметри 0,4 мм атрофида бўлган буфер қатлами жойлаштирилади ва бу билан толанинг оптик сўниш стабиллиги оширилади. Юқорида қайд этиб ўтилганидек бирламчи мухофазаловчи қатлам оптик кабел ичида зич равишда жойлаштирилган оптик толалар орасида нурланиш модалари ҳисобига ҳосил бўлувчи ўзаро ҳалақитлардан сақлайди. Бунинг учун ишчи тўлқин узунлигида тахминан 1дБ/км миқдорда катта ютилиш хусусиятига эга бўлган акрилат ёки силикон муми яхши хусусиятга эга, чунки у оптик тола ўзагидан оқиб чиқиб тарқалиб кетувчи модаларни олдини олиш мақсадида акрилат ёки силикон мум материалининг синиш кўрсатгич қиймати оптик тола қобиқ синиш кўрсатгич қийматидан катта бўлиши керак. Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling