Норекурсив фильтрлаш алгоритмини ўрганиш частота модулятори ва частота детекторини таҳлил этиш
Download 88.41 Kb.
|
2-амалиёт sirtqi uchun
- Bu sahifa navigatsiya:
- Услубий кўрсатмалар
2-Амалиёт Норекурсив фильтрлаш алгоритмини ўрганиш ЧАСТОТА МОДУЛЯТОРИ ВА ЧАСТОТА ДЕТЕКТОРИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ Ишдан мақсад: Частота модулятори ва частота детектори схемаларини ва ишлш жараёнини тадқиқот этиш. 6.1. Расм. Частота модулятори ва частота детектори ишлаш жараёнини тадқиқот этиш структуравий схемаси. Услубий кўрсатмаларСилжитиш кучланишини автогенератор генерация қиладиган сигнал частотасига тасирини таҳлил этиш. Компьютер хотирасига дастурни киритинг. Осциллограф экранидаги кўрсаткичларни 1-катак кириш сигнали кучайтириш коэффициентини ўзгартириб 1-катак 0,6 В ва сигнал ёйиш қийматини 1-бўлим 0,008 мс қилиб ўрнатинг. Силжитиш кучланишини автогенератор генерация қиладиган частотага тасирини таҳлил этиш учун структуравий схема 2-назорат нуқтасини осциллограф 1-канали киришига уланг. Силжитиш кучланишини Есм=0 қилиб ўрнатинг. Осциллограф экранида ўзгармас тасвир бўлишига эришинг. Силжитиш кучланишини кўпайтириб ва камайтириб унинг генерация қилинаётган сигнал тасвирини кузатиб боринг. Осциллограф экранидаги сигнал даврини экрандаги шартли тўрлар орқали силжитиш кучланиши Есм=0 ва 6В қийматлари учун генерация этилаётган сигнал частотаси неча маротаба ўзгаришини аниқланг. Кузатишлар натижасини жадвал шаклида ёзиб боринг. Частотаси модуляцияланган сигнал осциллограммаларини кузатиш учун ва чизиб олиш учун, осциллограф 1-канали киришини 1-назорат нуқтасига ва 2-канал киришини 2-назорат нуқтасига уланг. "Выбор вида сигнала" блокида паст частоталар генератори (ПЧГ-ГНЧ) ни танлаб, унинг чиқишидаги сигнал амплитудасини 1В ва частотасини 800 Гц қилиб ўрнатинг. Силжитиш кучланиши Есм=2В ва осциллограф кириш сигналлари кучайтиргичи ёрдамида сигнални ёйиб 1-катак 0,15 мс қилиб ўрнатинг. Паст частотали сигнал ва частотаси модуляцияланган сигнал тасвирини кузатинг, уларни бири остига иккинчиси кўринишида қилиб чизиб олинг. Частота модулятори статистик модуляцион характеристикасини ва частота детектори детекторлаш характеристикасини тадқиқот этиш. Статистик модуляцион характеристика ва детекторлаш характеристикаларини ўлчаш натижаларини ёзиб бориш учун 6.1. жадвални тайёрланг. «Снять СМХ ЧМ» блокидаги «Да» кнопкасини ва «Электроннўм частотомер» блокидаги «Да» кнопкасини босинг. 6.1 жадвал
Download 88.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling