Нотиқлик хаммамизнинг қўлимиздан келишини мен яхши биланман. Сабаби айнан менинг ўзим умуман нотиқликка нўноқ, қобилиятсиз бўлганман. Ёшлигимда одамлар орасига қўшилишга қийналардим, уятчанг эдим


Download 15.11 Kb.
Sana01.05.2023
Hajmi15.11 Kb.
#1418830
Bog'liq
Нотиқлик


Нотиқлик хаммамизнинг қўлимиздан келишини мен яхши биланман. Сабаби айнан менинг ўзим умуман нотиқликка нўноқ, қобилиятсиз бўлганман. Ёшлигимда одамлар орасига қўшилишга қийналардим, уятчанг эдим. Эсимда қайсидир қариндошимни тўйида сўзга чиққанимда бутун тўйдагиларни нигохи менга қаратилгандек туюлган, томоғимга нимадир тиқилиб, аранг бир нималар дегандим. Нима деганларимни хам эслолмайман. Лекин мени ютуғим шунда эдики мен кўп китоб ўқишга харакат қилардим, бу менда сўз бойлигини оширишга хизмат қилган. Энди шу сўз бойлигини бир ипга тизиб, чиройли шаклда инсонларга етказиш қолган эди холос. Менда инсонларга ўз фикрларимни етказиш учун кучли истак бор эди. Дастлаб синфдош дўстларим билан уюштирилган байрам тадбирида синаб кўрдим. Кийинчалик давлат хизмати ишлаганимда бир марта рахбарлар ва хамкасблардан иборат тахминан 50-60 кишилик аудиторияда нутқ сўзлашимга тўғри келди. Ундан сўнг тармоқли кампанияда ишладим ва 20-30 кишилик давраларда махсулотларни уларга намойиш қилиш, тақдим қилиш, таништириш билан шуғулландим. Буларнинг барчаси, хаётимнинг амалий машқ жараёни вазифасини ўтади. Баъзи китобларда кўпчилик олдида нутқ сўзлашдан қўрқиш ўлимдан қўрқишдан сўнг иккинчи ўринда туришлиги хақида ўқиганман. Балки шундайдир, фақат мен учун эмас. Нотиқлик мен учун ўта завқли жараёндир. Мен биламан, бу иш, нотиқлик барчангизни қўлингиздан келади. Менга ишонинг. Хаётим давомида шундай инсорларни кўряпман, шундай инсонлар хақида эшитяпманки, улар уддалаётган ишлар олдида нотиқлик иши жудаям майда ишдир (лойдан хуштак ясашдек. хазил). Сиздан кучли истак, озгина харакат, озгина сабр ва тажриба талаб қилинади. Мен хатто шуни хам қилмаганман, узр, хаётим давомидаги зарурият туфайли нотиқликка алоқадор бажарилган ишлар, жараёнлар менга машқ вазифасини бажарган холос. Агар махсус шунинг устида ишлаганимда ўйлайманки Халқлар дўстлиги саройида нутқ сўзлаб юрган бўлардим. Азизлар, хаётда турфа сохаларда жуда катта муваффақиятларга эришган инсонларни кўрамиз, эшитамиз. Уларни бу сохада алохида қобилияти бор деб ўйлаймиз. Уларни шахсий таржимаи холини, хаёти хақидаги маълумотларни ўқиб кўринг. Деярли барчасини ютуғи олдига қўйилган мақсадга етиш учун кучли истак ва минглаб (балки ундан хам кўп) рад этишлар, мағлубиятларга қарамасдан ўз мақсади томон харакат қилишида, қайта-қайта бажарилган амалиётда, харакатда эканлигини кўриш мумкин.
Шунинг учун аввал сиз олдингизга аниқ мақсад қўйинг, аслида нимани хохлайсиз? Агар нотиқликни ўрганишни истасангиз, бундан ташқари ўзингизни кучли томонларингизни ривожлантиришни истасангиз сухбатимиз давом этади.
Download 15.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling