Нурафшон шахар хтб тасарруфидаги 73-умумий ўрта таълим мактабида 2021-йил феврал-март ойларида ўқувчи қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар


Download 26 Kb.
Sana16.04.2023
Hajmi26 Kb.
#1359630
Bog'liq
эрта туғруқ 73-мактаб


Нурафшон шахар ХТБ тасарруфидаги 73-умумий ўрта таълим мактабида 2021-йил феврал-март ойларида ўқувчи қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар

МАЪЛУМОТНОМАси
Нурафшон шахар ХТБ тасарруфидаги 73-умумий ўрта таълим мактабида 2021-йил феврал-март ойлари давомида ўқувчи қизлар ўртасида эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Жорий йилнинг 18–февралъ санасида мактабнинг 8-9-10-11-синф ўқувчи қизларига “Тубанлик” бадиий филми намойиш этилди. Филм намойиши тугагач ўқувчи қизлар билан давра сухбати ўтказилди. Уларда эрта турмуш ва эрта никохнинг салбий оқибатлари хақида фикр алмашилди.
Февралъ ойининг 25-санасида 10-11-синф ўқувчи қизлари иштирокида “Аёл –жамият таянчи” мавзусида ишшолар танлови ўтказилди. Танловда жами 12 нафар ўқувчи қизлар иштирок этди. Танлов натижасига кўра Абдувалиева Нозима ғолиб деб топилди хамда мактаб маъмурияти томонидан мақтов ёрлиғи ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
2021-йил 5-март куни мактабнинг 8-9-10-11-синфидан жами 8 нафар ўқувчи қизлари иштирокида “Балли қизлар” кўрик танловининг мактаб босқичи ўтказилди. Беллашув 4 шартддан иборат бўлиб хар бир шарт учун ўқувчи қизларга 5-8-дақиқадан вақт берилди. Шартлар жуда қизиқарли ва шиддатли бўлди. Беллашувда 9-синф ўқувчиси Раджабова Наима 94 балл билан ғолибликни қўлга киритди ва шахар “ Балли қизлар” кўрик танловига йўлланмани қўлга киритди.


ММИБДЎ: Д.Душаева.
Download 26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling