Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Ижтимоий ҳокимият ва бошқарув жиҳатидан ибтидоий жамиятнинг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин


Download 0.96 Mb.
bet11/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Ижтимоий ҳокимият ва бошқарув жиҳатидан ибтидоий жамиятнинг қуйидаги хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • ибтидоий жамоа тузумида кишиларнинг уруғ ёки қабилага мансублиги уларнинг қон-қариндошлигига қараб аниқланган;

  • ижтимоий ҳокимият тўлалигича жамиятнинг ўзига тегишли бўлган, бунда уруғ учун энг муҳим бўлган масалалар юзасидан бошқарув қарорлари уруғ аъзоларининг умумий йиғинида қабул қилинган. Бошқарув ишларида уруғнинг барча катта ёшли аъзолари – эр­каклар ҳам, аёллар ҳам тенг иштирок этганлар;

  • ибтидоий жамоа тузумида давлат органлари, армия, турма ва бошқа муассасалар мавжуд бўлмаган. Ижтимоий бошқарув уруғ оқсоқоллари, саркардалар, умумий йиғин доирасида амалга оширилган;

  • ижтимоий фаолият устидан оператив раҳбарликни жамоа томонидан сайланган уруғ оқсоқоли амалга оширган. Фавқулодда муҳим ишларни ҳал қилиш учун оқсоқоллар, бошлиқлар кенгаши чақирилган. Оқсоқоллар ва бошлиқлар ҳокимияти уруғнинг кекса аъзоларининг мутлоқ обрўси, чуқур ҳурмат-эътибори, тажрибаси ва ақл-заковатига асосланган;

  • урф-одатлар ибтидоий жамоа ҳаётий фаолиятининг қатъий тар­тибга бўйсунишини таъминлаган. Урф-одатлар авлоддан-авлодга ўтиб борган. Мутлақ тақиқлар (табу), ахлоқ, мифлар, маросимий ҳаракатлар, шунингдек, тақлид намуналари бўлмиш афсоналар урф-одатлар сирасига кирган;

  • ижтимоий нормаларга амал қилиш асосан кўникмалар ва ихтиёрийлик асосида бўлиб, уни бузган шахсларга жамоатчилик таъсири ва бошқа турдаги жазолар қўлланилган (масалан, уруғ - қабиладан ҳайдаш).

Уруғчилик тузумида ўз-ўзини бошқаришнинг қуйидаги тузилмалари мавжуд бўлган:

  1. Оқсоқоллар иттифоқи. У бошқарувнинг асосий масалаларини ва муайян зиддиятли ҳолатларни ҳал этган.

  2. Ҳарбий бошлиқлар. Улар уруғнинг ёш аъзолари ўртасида ҳарбий тайёргарликни ҳамда ҳарбий дружиналарни шакллантириб, уруш вақтларида улар устидан қўмондонликни амалга оширган.


  3. Download 0.96 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling