Нурмат сабуров, шаҳзод сайдуллаев


Қонунийликнинг асосий тамойиллари


Download 0.96 Mb.
bet118/129
Sana23.04.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1393138
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   129
Bog'liq
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш.-ДХН

Қонунийликнинг асосий тамойиллари:

  1. Конституция ва қонунларнинг бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан устунлиги.

  2. Ҳуқуқ субъектларининг қонун ва суд олдидаги тенглиги.

  3. Ҳокимият органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятида зўравонликка йўл қўйилмаслиги.

  4. Инсон (фуқаролар) ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланганлиги.

  5. Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни мамлакатнинг бутун ҳудудида бир хил қўлланилиши ва талқин этилиши.

  6. Мақсадга мувофиқликнинг қонунийликка қарши қўйилмаслиги.

  7. Қонунийликнинг маданият билан узвий боғлиқлиги.



111. ҚОНУНИЙЛИК КАФОЛАТИ: ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ


Қонунийликнинг кафолати – бу қонун ва қонун ости актлари амал қилишини таъминловчи, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳамда давлат, жамият манфаатларини тўсиқларсиз амалга оширувчи усуллари, шарт-шароитларидир.
Қонунийликни амалга ошириш кафолатининг турлари:

  1. иқтисодий (жамиятнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, мулкчиликнинг турли шакллари, иқтисодий эркинлик ва б);

  2. сиёсий (конституцион тузумнинг демократлаштирилиш даражаси, жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий плюрализм (фикрлар хилма - хиллиги) кўппартиявийлик, ҳокимият ваколатларининг бўлиниши ва б);

  3. ташкилий (қонун ва қонун ости актларига амал қилинишини назорат қилувчи махсус органлар (суд, милиция, прокуратура ва б.)нинг фаолияти);

  4. ҳуқуқий (қонунийликни амалга ошириш учун барча ҳуқуқий нормаларни бажариш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уни бузган кишиларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш);

  5. жамоатчилик (жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар ҳамда фуқароларнинг қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлашда иштирок этиши).



112. ҲУҚУҚИЙ-ТАРТИБОТ ТУШУНЧАСИ ВА ОБЪЕКТИВ ЗАРУРИЯТИ


Ҳуқуқий тартибот – бу ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ нормаларида белгиланган қоидаларга тўла ва аниқ риоя қилишлари натижасида ўрнатиладиган ижтимоий муносабатлар тизимидир.
Ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот – давлат ва жамият ҳаётининг энг муҳим таркибий қисмларидир. Бироқ ҳуқуқ-тартибот – ҳуқуқ яратиладиган ва ҳуқуқий тартибга солишнинг бутун меха­низми ишга солинадиган пировард мақсад эмас. Мазкур мақсад – ҳуқуқ ёрдамида у ёки бу ижтимоий муносабатларни ўзгартириш, мустаҳкамлаш ёхуд сиқиб чиқариш, яъни ё ҳукмрон синфга ёки бу­тун халққа мақбул тартибни ўрнатишдан иборат. Ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий мақсади барқарор ижтимоий муносабатлар ва тартибни таъминлашдан иборат бўлиши лозим.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling