8. Фуқаролик жамиятининг таркибий институтлари, жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимининг мавжудлиги.
9. Жамиятнинг юксак маънавий-маданий ва ахлоқий ривожланганлиги; инсонлар ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, иймон-инсоф доирасида, шахс қадрини эъзозлаш асосига қурилганлиги ва бошқалар.
Фуқаролик жамияти институтларини қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин:
1. Иқтисодий соҳадаги манфаатларни қаноатлантирувчи тузилмалар: хусусий мулк асосида вужудга келадиган ва фаолият юритадиган нодавлат ташкилотлари; ижара асосида ишловчи жамоалар; ҳиссадорлик жамиятлари; молиявий жамғарма ҳамда уюшмалар; ишлаб чиқариш корпорация, концернлари ва бирлашмалари; тадбиркорлар уюшмалари (палатаси) ва бошқалар.
2. Ижтимоий соҳадаги манфаатларни ифодаловчи тузилмалар: оила ҳамда унинг манфаатларини акс эттирувчи махсус ташкилотлар; таълим-тарбия муассасалари (мактаб, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари); жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; мустақил ОАВ; диний ташкилотлар; миллий-маданий марказлар; ихтиёрий кўнгилли жамиятлар; жамоатчилик фикрини аниқлаш ва ўрганиш институтлари; турли ижтимоий ихтилофларни адолатли ҳал этувчи тузилмалар ва бошқалар.
3. Сиёсий соҳадаги манфаатларни акс эттирувчи институтлар ва тузилмалар: сиёсий партиялар; ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар; сиёсий мухолифатнинг мавжудлиги; инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи институтлар ва бошқалар.
Ўз навбатида фуқаролик жамияти институтларининг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:
аҳолини турли ижтимоий гуруҳлари манфаатларини ифода этади;
фуқаролар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашда, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини оширишда, мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштиришда муҳим омил саналади;
улар давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб боришнинг асосий воситаси ҳисобланади;
миллий ўзликни англашда, жамият аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва миллий дунёқарашини юксалтиришда, миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкурасини жорий этишда уларнинг имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади;
бутун жамият аҳамиятига молик масалаларни ҳаётга тадбиқ этишда улар давлатнинг тенг ҳуқуқли ижтимоий ҳамкори ҳисобланади;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ривожланган тизими жамиятда манфаатлар уйғунлигини қарор топтиради ва мустаҳкамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |